Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан Вобкент туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

– Меҳнат ярмаркада Вобкент, Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Ромитан ва Бухоро туманларидан 60 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди, – дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроб Ҳамроев. – Ярмаркада шаҳар ва туманлар кесимида бўш иш ўринларининг рўйхати ҳам аҳолига таништирилди.  

Иш қидириб, меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 400 нафарга яқини ишга жойлашиш, 100 нафари эса касбга йўналтириш бўйича йўлланмалар олди. 

– Меҳнат ярмаркасига иш сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди туманнинг “Ниёзхўжа” МФЙда яшовчи Элдор Жўраев. – Мутахассислигим бўйича иш топиб беришди. Ўрмон хўжалигига ўрмоншунос лавозимига тайинландим. 

– Ярмарка мен учун жуда ҳам фойдали бўлди, – дейди туманнинг Найман МФЙда яшовчи Сарвиноз Холидова. – Мени туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшира лавозимига ишга қабул қилишди. Энди мен ҳам оиламнинг даромадига ёрдам бераман.  

Соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, шу куни 50 нафар фуқаролар саноат корхоналарига, 172 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги тармоғига, 112 нафар фуқаро савдо ва хизмат кўрсатиш, 66 нафар фуқаро ҳунармандчилик ва бошқа корхоналарга йўналтирилди. Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан 15 га яқин фуқароларга кредит асосида техникалар олиб берилди. 

[gallery-6535]

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркасида юзлаб киши ишли бўлди