Ҳозир Ўрта Чирчиқ туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 77 минг аҳоли меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

Туман маъмурий марказида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва хорижга ишлаш учун кета олмаган мутахассисларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида, "Ишга марҳамат" лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Касимов ва туман прокурори Собиржон Темировлар мамлакатимизда ёшларни ўзига муносиб бўлган иш жойларни танлаши ва келажакда ўзи орзу қилган ҳаёт йўлини танлаб олишида кенг имконият яратилгани алоҳида таъкидланди.

Ярмаркада 50 дан ортиқ корхоналар 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди. Хусусан, тикувчилик соҳасида 1 минг 200 дан, қурилишда 100 дан, фармацевтикада 100 дан, саноатда 500 дан ва хизмат кўрсатиш соҳасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари таклиф этилди.

2020 йил мактабни битирган ҳозирда ишсиз бўлган Дилрабо Мирзабоева ҳамда касб-ҳунар коллежини битириб ишсиз бўлиб юрган Холида Баходировалар Халқ таълими бўлими билан меҳнат шартномасини туздилар.

— Мактабни битирганимдан кейин олий ўқув юрти тест синовларидан ўтолмадим, — дейди Д. Мирзабоева. 

— Бироқ тайёргарликни давом эттиряпман. Шу билан бирга, оиламга ёрдам бўлиши учун ишга кирмоқчи эдим. Бугунги меҳнат ярмаркасида ўзимга ёққан ишга жойлашдим. Ойликлари ҳам яхши экан.

Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотларга 1000 дан ошиқ йўлланмалар берилиб, 400 нафардан ортиқ ишсизлар доимий иш ўринларига эга бўлишди.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркасида 400 нафардан ортиқ ишсизлар доимий ишли бўлди