Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди. 

Техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. 

Масалан, Давлат техника университетида меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликларни қисқартириш, кафедраларни бирлаштириш мумкин. Университет тўлиқ дуал таълим тизимига ўтади. Фанлар камида 30 фоизга қисқаради. 

Олийгоҳдаги таълим Дрезден техника университети (Германия) ва Цукуба университети (Япония) дастурларига мослаштирилади. 

Университетда деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади. 

Хориждаги каби “Регистратор офиси” ташкил қилинади. 

Ёки, Тошкент кимё технологиялари институтида бакалавриат ва магистратура йўналишларини мақбуллаштириб, 8 та янги йўналиш ва мутахассислик киритиш мумкин. 

Ҳар йили иқтисод бўладиган маблағ институтни моддий-техника базасини кучайтиришга сарфланади. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқартирилади