Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламент ассамблеясининг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов иштирок этди. 

Гибрид форматда ўтказилган тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон парламентлари вакиллари қатнашди. 

Комиссия аъзолари МДҲ Парламент ассамблеяси кенгаши муҳокамасига тақдим этиладиган қатор ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди. 

Шунингдек, Ассамблеянинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги, парламентлараро бирлашмалар тадбирлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди. 

Жумладан, МДҲ Парламент ассамблеясининг Фаластин давлатининг Ғазо секторидаги вазият тўғрисидаги баёноти ва МДҲ Парламент ассамблеяси ҳузурида кузатувчи мақоми тўғрисидаги низом лойиҳалари кўриб чиқилди. 

Муҳокама давомида билдирилган Ўзбекистон Республикасининг нуқтайи назари ва таклифлари мажлиснинг якуний ҳужжатларида инобатга олинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ Парламент ассамблеяси: Ғазо сектори билан боғлиқ баёнот кўриб чиқилди