Юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юқори даражада ташкил этилди. Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 64 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 29 нафар, “Адолат” СДПдан жами 21 нафар, Халқ демократик партиясидан 20 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 16 нафар депутат сайланди.

Сайлов жараёнини 850 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар кузатиб борди.  

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси миссияси вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.  

[gallery-20069]

Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедов мамлакатимизда сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтиши ҳақида фикрлари ва миссиянинг хулосаларини баён қилди.  

Қайд этилганидек, миссия вакиллари барча ҳудудда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб борди. Сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилган, сиёсий партиялар ва уларнинг номзодлари томонидан кенг кўламда ташвиқот материаллари тайёрланган.  

Сайлов куни сайловчилар кўтаринки, байрамона кайфиятда экани, овоз бериш жараёнлари қонунчиликка мос тарзда ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, мамлакатимиздаги сайлов демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкоралик руҳида ўтгани қайд этилди.  

Шунингдек, брифингда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси гуруҳи координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси ўринбосари Т.Масабиров ҳам сайловдаги кузатувлар бўйича миссия хулосаларини тақдим этди. Сайлов жараёнлари сайлов қонунчилигига риоя қилинган ҳолда, очиқ ва шаффоф ўтганини алоҳида эътироф этди.  

Миссия вакиллари иштирокидаги брифингни қуйидаги видеоҳавола орқали кўриш мумкин.  

<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/nh5MhrQ7Bas" title="Халқаро кузатувчилар иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,  

Аслиддин Алижонов (сурат),  

Ёқуб Мелибоев (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ миссияси сайлов демократик тамойиллар асосида ўтганини эътироф этди (+видео)