Шу ҳафтада Москвада бўлиб ўтадиган  МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг мажлисида Ғарб санкциялари шароитида ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

– Россия Федерацияси раислигида бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ғарб мамлакатлари томонидан қўлланилган санкция чекловлари шароитида МДҲга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ҳамда маданий-гуманитар алоқаларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади, -дейилади РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида.

Унда айтилишича, Россия  2024 йилда Ҳамдўстликка раислик қилмоқда. Москва раислигида 150 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилади