Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловини кузатиш ва мониторинг қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲ Парламентлараро ассамблеяси халқаро кузатувчилари 2019 йилнинг 2 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси раҳбарлари билан учрашди.

Узоқ муддатли кузатувчилар миссиясига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти директори вазифасини бажарувчиси Е.Голоулина бошчилик қилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов МДҲ Парламентлараро ассамблеяси халқаро кузатувчилар миссияси вакилларига жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловлари “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ташкил этилаётганлиги, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш, сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш ойлигини ташкил қилиш ва ўтказиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини янада кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, республикада сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. СЯЭР асосида Сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (СЖБАТ) жорий этилди. У ўз ичига бир қатор функцияларни қамраб олган. Жумладан, бу тизим фуқароларни сайлов участкалари бўйича тақсимлаш, сайловчи ўзи овоз берадиган сайлов участкаси ҳақида маълумот олиш, шунингдек, тизимдаги қулайликлар округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини осонлаштириш имкониятини беради.

Сайловчилар ягона электрон рўйхатида сайловларда иштирок этиши кутилаётган 20 миллион 600 мингга яқин сайловчининг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 2 миллиондан ортиғини биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшлар ташкил этади.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, 1992 йилнинг 27 март куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида иштирокчи давлатлар парламент раҳбарлари - таъсисчилар томонидан имзоланган келишувга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи - давлатлар парламентлараро ассамблеясига асос солинган.

1995 йилнинг 26 май куни эса МДҲ давлат раҳбарлари МДҲ иштирокчи - давлатлар Парламентлараро ассамблеяси ҳақидаги Конвенцияни имзолаганлар. Бу ўз навбатида Ҳамдўстликнинг аъзо давлатлари парламентлари томонидан ратификация қилинган. Мазкур ҳужжатга кўра, Парламентлараро ассамблея халқаро ташкилот мақомига эга бўлди. 
МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг асосий вазифаларидан яна бири – сайлов жараёнларини кузатишдан иборат.

Кузатувчилар ва экспертлар сайлов қонунчилигини таҳлил қилиб, хулосалар чиқарадилар, ютуқ ва камчиликлар борасида ўз тавсияларини берадилар. Сайлов жараёнларини кузатиш Парламентлараро ассамблеянинг муҳим бўлинмаларидан бири – Иштирокчи-давлатларнинг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади.

Учрашувда бу йилги сайловларнинг очиқ ва шаффоф, халқаро нормаларга мувофиқ ўтишига тилак билдирилди. Тадбир якунида меҳмонларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқини берадиган тегишли намунадаги мандатлар топширилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув
Жамият
12:25 / 02:12:2019