Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг ташрифи якунланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди​
Сиёсат
00:03 / 21:12:2019