Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Қонун билан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ҳамда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Жумладан, узлуксиз тўқсон кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган, бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилмоқда. 

Қонун инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, меҳнат миграцияси жараёнларида ижтимоий хавфсизликни таъминлаш бўйича таъсирчан ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга ҳамда фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Мажлисда “Юксалиш” ҳаракати билан биргаликда “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва уни тегишли йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастурларида белгиланган вазифалар юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Хусусан, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва қамровини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага ажратилаётган маблағлар 6 карра ортиб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янгиланмоқда. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиётлар бугун вилоят ва туманларда ҳам ўтказилмоқда.

Аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида турли даражадаги тиббиёт муассасаларини 79 тадан 235 тагача турдаги дори воситалари ва 35 тадан 76 тагача турдаги тиббиёт буюмлари билан таъминлаш меъёрлари белгиланган.

Эшитувда вазифалар ижросида айрим камчилик ва муаммолар борлиги ҳам таъкидланди. Жумладан, бирламчи тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланиш даражаси паст даражада сақланиб қолаётгани, бирламчи тиббиёт муассасаларида мавжуд тиббий жиҳозлар ва тиббий техника маънан эскиргани, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар пакетини амалга оширишда шаффофлик ва самарали назорат механизми жорий этилмагани каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш кимларга нисбатан татбиқ этилиши мумкин?