Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳолатлари билан боғлиқ хабарлар ўрганиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда ўқитувчи “Шуҳрат” медали билан тақдирланганини пахта даласида эшитди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар ҳам комиссия томонидан ўрганилди.

Жиззах шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Самадова пахта йиғим-теримида якшанба куни қўшимча даромад топиш мақсадида иштирок этаётгани, уни ушбу ишда қатнашиш учун ҳеч қандай мажбурлаш ҳолати бўлмагани аниқланди.

Ушбу воқеа сабабли Миллий комиссия томонидан билдирилган расмий муносабатда ходимларни уларнинг функционал вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатлари қонунчиликка зид эканлиги ҳамда бу ишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилангани яна бир бор эслатиб ўтилди.  

Миллий комиссия мажбурий тарзда бирор-бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келинганда, “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефони”га мурожаат қилишни сўради. Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаслиги кафолатланади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий меҳнат ҳақидаги хабар Миллий комиссия томонидан ўрганилди