Андижонда «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ташкил этилди.
Андижон тумани А. Исмоилов массиви ҳудудида 105 гектар майдонда ташкил этилган махсус саноат зонасида айни кунда 3 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Дастлабки босқичда ҳудудда умумий инвестиция қиймати 83,1 миллион доллар миқдордаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали 1 минг 600 та янги иш ўрни яратилади.
[gallery-5302]
Айни кунда махсус саноат зонасида «Авто Спринг Компанентс» масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 54 миллион доллар бўлган автомобилларнинг «Чўяндан тайёрланадиган қисмларини ишлаб чиқариш» лойиҳасини ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, «Феран Стал» масъулияти чекланган жамият томонидан қиймати 272 миллиард сўмга тенг металлни қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаси, шунингдек, «Шодлик Барака Ҳамкор Люкс» масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 40 миллиард сўм бўлган автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш жараёни кетмоқда.
Мазкур йирик лойиҳалар келгуси йилда тўлиқ ишга тушади.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА