Президент ташрифидан сўнг...

Кейинги йилларда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот икки баробар ўсиб, бу йил 110 миллиард долларга етмоқда. Энди мазкур рақамни 200 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 23 ноябрь куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишиш чоғида кейинги марралар учун инвесторларнинг йирик лойиҳалари амалга ошиши борасида етарли шароитларни яратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Ушбу саноат зонаси пойтахт иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга бўлади. Сабаби бу ерда яқин истиқболда 764,5 гектар майдонга қатор йирик лойиҳалар, муҳандислик-коммуникация объектлари жойлаштирилади.  

Бугунги кунда ҳудудда озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик ва кимё саноати каби йўналишларга ихтисослашган 1 миллиард 375 миллион долларлик 47 та лойиҳа шакллантирилган. Булар амалга ошса, 12 мингтага яқин янги иш ўрни яратилади.

Бу рақамлар шунчаки келтирилмаяпти. Унинг асослари тегишли ҳужжатда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 мартдаги қарорида келтириб ўтилган.

– Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга муносиб шароит яратиш мақсадида шу каби иқтисодий мажмуалар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Янги авлод” махсус саноат зонаси дирекцияси бош директори Фаррух Абдусаломов. – Бу ерда ҳам халқаро брендлар билан ҳамкорликда янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қуйилади. Хусусан, дунёдаги нуфузли компаниялар ҳамкорлигида ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда логистика хизматлари кўрсатиш ташкил этилади. Бугунги кунда саноат зонасининг бош режаси, ривожланиш дастури ишлаб чиқилди. Шу ўринда бу ерда инвесторларни нималар қизиқтиради деган саволга ҳам жавоб бериб ўтишни истардим. Мулоқотда давлатимиз раҳбари сармоядорларнинг самарали ишлаши учун зарур шароитларни яратиш лозимлигини таъкидлади. Мажмуамиз жойлашган ер ҳам ҳар томонлама қулай. Бир томондан пойтахт ҳудудига киради, бошқа томондан катта ҳалқа йўли бўйида. Йирик тадбиркорлик субъектлари учун учун бу омиллар жуда муҳим.

Шунингдек, бу ерда марказий лаборатория, тадқиқотлар маркази, конференц-холлар, эркин савдо зонаси ҳамда меҳмонхоналар бунёд этилади.  

Баъзи лойиҳалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш ўринли. Масалан, Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан саноат зонасини бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфраструктура объектларини барпо қилиш кўзда тутилган. Япониянинг “Аcес Japan” компанияси билан ҳамкорликда эса 9 миллион долларлик офис учун ўриндиқ ва мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, яна 100 кишининг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирлигининг “DP World” компанияси билан транспорт-логистика марказини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган.

– Бизнинг автомобиллар ҳақида кўпчилик яхши хабардор, – дейди Хитойнинг “JAC Motors” компанияси Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Ю Ан. – Енгил автоуловлардан тортиб, оғир техникаларгача ишлаб чиқарамиз. Корхонамиз ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида ташкил топган. Бу узоқ йиллик тажриба дегани. Ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Юртингизда йўлга қўйилаётган лойиҳамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу саноат зонасида ўттиз гектар майдонда завод қурилади. Тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бир йиллик ишлаб чиқариш қувватимиз тахминан эллик мингта автомобиль бўлади. Бу лойиҳа натижасида икки мингта янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

[gallery-20815]

Дарҳақиқат, лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати, ҳудудда “дуал таълим” тизими асосида касбга ўргатиш маркази фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг натижасида саноат корхоналари учун шу ернинг ўзида малакали мутахассислар тайёрланади.

Йилига уч минг кишини ўқитиш, касбга ўргатиш қувватига эга бўлиши кутилаётган марказда дастлаб қурилиш йўналишида мутахассислар тайёрланади. Амалиёт саноат зонасида ташкил этилади.

Кейинги босқичда эса иш берувчиларнинг буюртмаси асосида ўқитилади. Хусусан, чилангар, техника ва логистика оператори, юк машиналари ҳайдовчиси, қадоқловчи каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади. Замонавий технологиялар ва тажрибали мураббийлар жалб этилади. Битирувчиларга халқаро сетификатлар ҳам берилиши кўзда тутилган. Бу жараёнда хорижий иш берувчилар учун ҳам мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.  

Ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда бу каби мажмуаларнинг аҳамияти катта.

Икром АВВАЛБОЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус саноат зонаси пойтахт иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшади