Ўрта Чирчиқ туманида ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш тадбирларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ҳаким Муродов қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини агентлиги туман бўлими ходимлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлар раҳбар ва мутахассислар, фермерлар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхона-ташкилотлар вакиллари қатнашди.  

Ҳудудда жорий йил 7 минг гектар ғўза майдонида дефолиация ўтказиш белгиланган. Ғўза дефолиациясининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг муддати ва меъёрини аниқ белгилашга боғлиқ. Бу жараён муддати ғўза навларининг биологик хусусияти ва етилганига қараб танланади. Ҳаво ҳарорати дефолиантлар самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Туманда ушбу муҳим агротехник тадбирни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрилган тайёргарлик асосида мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, фермер хўжаликлари далаларида ғўза баргини тўкишга қаратилган кимёвий ишлов жараёнига тайёргарлик жадал суратларда олиб борилмоқда.  

– Маълумки, ҳосил сифатининг юқори даражада бўлиши кўп жиҳатдан ғўза баргининг тўкилишига ҳам боғлиқ, – дейди Ўсимликлар карантини агентлиги туман бўлими раҳбари У.Аҳмаджонов – Ҳудудимиздаги барча майдонларни тўлиқ ОВХ пуркагичлари ёрдамида дефолиация қилиш режалаштирилган. Бу ишларни мукаммал бажариш мақсадида 8 та отряд шакллантирилди ва уларга 30 та ОВХ пуркагич техникаси, 8 та эритма тайёрлаш майдончаси, 4 та эритма ташиш техникаси бириктирилди. Ҳозиргача барча ОВХ русумли пуркагичлар марказлашган ҳолда таъмирланиб, мавсумга тайёрланди.  

[gallery-18842]

Семинарда тадбирни қисқа муддатларда сифатли ўтказишга доир тайёргарлик ишлари, ОВХ мосламаларини созлаш, дефолиант эритмасини тайёрлаш жараёнлари иштирокчиларга амалий тарзда кўрсатилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавсум масъулияти: дефолиация – муҳим жараён