Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида жисмоний имконияти чекланган шахматчилар ўртасида ўтказилаётган XXIV жаҳон чемпионатининг блиц баҳсларида ҳамюртимиз Абдураҳмон Азимжонов совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Халқаро шахмат федерацияси тизимидаги ташкилотлар ҳамда Ҳиндистон паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида 16 мамлакатдан 89 нафар матонат ва ирода соҳиблари дона сурмоқда. 

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини 7 нафар шахматчимиз ҳимоя қилмоқда. 

9 та турдан иборат турнирнинг 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Абдураҳмон Азимжонов фахрли 3-ўринни эгаллади. 

Бугун, 25 июль куни жаҳон чемпионатининг рапид йўналишидаги баҳслар бошланади. 

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионати баҳслари 30 июлга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Матонатли шахматчимиз Ҳиндистонда ўтаётган XXIV жаҳон чемпионати совриндори бўлди