Бутун дунёнинг ривожланиш манзараси ўзгача йўсинга бурилиб кетди. Йирик-йирик иқтисодиёт тармоқлари тўхтади, замонавий дунёнинг шиддати бир зум бўлса-да нафас ростлашга маҳкум этилди.

Бутун дунёнинг ривожланиш манзараси ўзгача йўсинга бурилиб кетди. Йирик-йирик иқтисодиёт тармоқлари тўхтади, замонавий дунёнинг шиддати бир зум бўлса-да нафас ростлашга маҳкум этилди. Аммо шундай соҳа борки, инсониятнинг келажаги, тараққиёти унга боғлиқ. Демакки, унда тўхталишлар бўлмаслиги керак.

Дунёнинг аксарият давлатлари кутилмаган пандемия ҳолатида ўқитишни тўхтатиш ёки муқобил услубларда давом эттириш борасида узил-кесил қарор қабул қилишга иккиланаётган чоғда Ўзбекистон таълимнинг бир қатор замонавий турларини танлади ва бу йўл муваффақият билан бошланди. Хусусан, мактабгача таълим, мактаб таълимида телевизион дарслар йўлга қўйилди. Бу эса минг-минглаб ёш авлоднинг таълимида узилиш бўлмаслигига хизмат қиляпти. Олий таълим босқичида эса масофавий таълим технологиялари қўлланила бошланди.

Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиалида ҳам масофавий таълим технологиялари асосида ўқитиш ишлари йўлга қўйилди. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, муассасамиз нисбатан ёш, эндигина биринчи ўқув йилини бошлаган. Бироқ ёш жамоамиз ҳам, 282 нафар талабамиз ҳам давр талабини яхши ҳис этиб турибди. Буни қисқа вақт ичида ишга туширилган таълим платформаси — talim.sbtsul.uz фаолиятидан ҳам ёхуд телеграм каналларимиздан, доимий равишда ташкил этилаётган онлайн дарсларимиздан ҳам билиб олса бўлади.

Айни пайтда пандемия ва у туфайли эълон қилинган карантин сабаб таълимда туб бурилиш бўлганлигини эътироф этиш ўринли. Виртуал таълимда баҳолаш босқичи тўлиғича талабанинг ҳаракати, изланишлари ва албатта, топшириқлар ижросини ўқитувчига етказиб бера олишига боғлиқ. Ушбу жараёнда баҳолашга иккиламчи факторлар таъсир этмайди. Бу, албатта, масофавий таълимнинг ютуқли жиҳатларидан. Айни пайтга қадар амалда бўлган электрон баҳолаш платформаси масофавий таълим имкониятларига мослаштирилди. 

Эндиликда талаба оралиқ ва якуний ёзма назорат ишини https://srs.sbtsul.uz платформасига белгиланган муддатда мустақил равишда юклайди. Мазкур тизим орқали назорат ишлари автоматик тарзда шифрланиши, шифрланган ишлар профессор-ўкитувчилар томонидан электрон ҳолатда текширилиши ва баҳоланиши, шунингдек баҳоланган ишлар бўйича тақриз (қўйилган балларга изоҳ) ёзилиши ва ҳар бир талаба ўзининг рейтинг бали ва балл учун берилган изоҳ билан бевосита танишиши мумкин. Бу эса талабанинг ўз камчиликларини бартараф этиши, мустақил таълимга жиддий эътибор қаратишини англашида қўл келиши шубҳасиз.

Тан олиш керакки, аксарият талабаларда янги жараёнга мослашиш босқичи кетмоқда. Бу жараёнда талаба ҳамда уларнинг ота-онаси билан доимий алоқа йўлга қўйилган. Масофавий таълимда ўқитувчи йўналтиради, талаба ўз устида кўпроқ ишлаши керак бўлади. Мақсад эса ҳар қандай шароитда, замонавий кадрлар тайёрлаш сифатига путур етказмай, таълим беришнинг самарали жиҳатларини жараёнда қўллаш орқали асосий мақсадга етишдир. Зеро, мамлакат келажаги билимли, салоҳияти юксак кадрларга боғлиқ эканлигини теран англаш ҳам Ватан олдидаги энг олий бурчимиздир.

Бахтиёр Абдуллаев,
ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Масофавий таълим технологияларидан қўлланилаётгани қандай самара бермоқда?