Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарурати ҳақида гапира туриб, аҳолининг қўлида, образли қилиб айтганда, 10 миллиард долларга яқин “ёстиқ тагида ётган маблағлар” борлиги ҳақидаги фикри ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 Мунозараларда  иқтисодчи олимлар ҳам иштирок этаётгани эса фикрлар ранг-баранглигига хизмат қилмоқда. Ана шундай олимлардан бири – иқтисод фанлари доктори, профессор Одил ОЛИМЖОНОВнинг бу борадаги мулоҳазалари билан қизиқдик.

 – Содиқ Сафоевнинг аҳоли қўлидаги ортиқча маблағни иқтисодиётга жалб қилиш зарурлиги ҳақидаги аслида ўринли таклифини кўпчилик тушуниб-тушунмасдан талашиб- тортишмоқда, –дейди О.Олимжонов. – Бир қатор блогерларимиз “хорижий валютанинг катта қисми раҳбар шахслар қўлида тўпланган” деган фикрларни билдиришмоқда. Шундай бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу фикрни исботлаш керак. Бу ҳақда ҳеч қандай ҳисоб-китоблар қилмасдан, фақатгина хаёлига келган хулосани оммага эълон қилиш ақлли одамнинг иши эмас. Қолаверса, динимиздаги “Гумон – имондан айирар” деган мақолни ёдимизда тутганимиз маъқул.  

 Бир вақтнинг ўзида “машина оламан”, “тўй қиламан”, деб пул йиғаётган оддий одамлар ҳам борлигини унутмайлик. Улар ҳам бу пулларини асосан уйларида сақлашади.  

 Айримлар “Ўзбекистонда банкларга ишонч йўқ”, деган мулоҳазаларни билдиришибди. Менинг мутахассислигим “молия ва кредит”  йўналишида. Қолаверса, 10 йил тижорат банки кенгашининг раиси вазифасида ишлаганман, ҳозир раис ўринбосариман.

 Юртдошларимиз тўғри тушунишларини хоҳлардим, бу лавозимлар менинг иш жойим эмас. Банк акциядорлари умумий йиғилишларида мени 20 йилдан бери мутахассис сифатида шу лавозимларга сайлаб келишяпти. Асосий фаолиятим эса – олимлик. Демак, банклар фаолиятини ҳам назариётчи, ҳам амалиётчи сифатида баҳолай оламан.  Тан олиш лозимки, 2016 йилга қадар аҳолида тижорат банкларига ишонмайдиган ҳолатлар бўларди. Лекин 2016 йилдан бошланган янги иқтисодий сиёсатда мамлакатимиз банк тизими аҳоли ишончини қозониш йўлида жуда катта ишлар қилаётганлигини ҳам тан олишимиз керак. Лекин тижорат банклари барча жабҳаларда жаҳон стандартлари даражасида ишлай олишаётгани йўқ. Уларнинг бу борада қиладиган ишлари ҳали кўп. Аҳоли 10 миллиард доллар маблағни банкларга топширмасдан, уйида сақлаётганлиги ҳам бу гапимнинг исботидир.  

 Амалдорларни танқид қилиб фикр билдираётганларга мен ҳам қисман қўшиламан. Масалан, Ўзбекистон капитал бозори капиталлашуви мамлакат ЯИМга нисбатан бор-йўғи 1 фоизни ташкил этади. Ривожланаётган давлатларда бу кўрсаткич 30–60 фоиз атрофида, ривожланган давлатларда эса 100 фоиз ва ундан ҳам ортиқ бўлиши  соҳа мутахассислари учун маълум.  

 Демак, шу оддий рақамлардан ҳам мазкур соҳанинг раҳбарлари аҳоли ишончини қозониш учун ҳали жуда қаттиқ хатти-ҳаракатлар қилиши керак эканлиги кўриниб турибди.  

 Аҳоли қўлидаги 10 миллиард долларни оборотга киритиш ва ундан самарали фойдаланиш умумдавлат ва умумхалқ аҳамиятига эга улкан масала ҳисобланади. Негаки, бу ишни амалга ошириш масалага дахлдор давлат идоралари ва шу пул эгаларининг биргаликда амалга оширадиган иши ҳисобланади. Чунки банклар ҳамма шароитни яратсаю, лекин халқни ўзига ишонтира олмаса, бу муаммо ҳал бўлмайди.  

 Ҳаммамиз ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиб, ўша 10 миллиардни иқтисодиётга кирита олсак, бу билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш учун асос бўла оладиган молиявий манбани топган бўламиз.

Сайёра Шоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Машина оламан”, “тўй қиламан” деб пул йиғаётганлар борлигини ҳам унутмайлик