Маржона Пардабоева — икки карра чемпион, Одина Ҳамдамова — кумуш медаль соҳиби!
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган бешинчи Параосиё ўйинларида пара велоспортчиларимиз ҳам муваффақиятли одимларини давом эттирмоқда.
Хусусан, пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича аёллар ўртасида Т1–2 классидаги гуруҳ пойгасида Маржона Пардабоева 1 соат 8 дақиқа 27 сония натижа билан олтин, Одина Ҳамдамова эса 1 соат 8 дақиқа 35 сонияда маррага кириб кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси байроқдори Маржона Пардабоева “Аичи–Нагоя–2026” Параосиё ўйинларидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 33 та олтин, 37 та кумуш ва 35 та бронза, жами 105 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА