Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари билан онкологик касалликлар давоси бўйича реклама тарқатаётган “Marva Hayat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилган эди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган эди.  

Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали “HALILA” маҳсулоти ёрдамида онкологик касалликларни даволаш бўйича рекламалар тарқалаши давом этмоқда. Бу жамият учун салбий тенденция бўлиб, касал ҳолатдаги инсонларни ишонтириб, уларга ҳам иқтисодий ҳам руҳий-психологик зиён етказади.  

Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан молиявий жарима қўлланганига қарамай ушбу ҳолат давом этгани сабабли “Marva Hayat”  МЧЖ раҳбари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.  

Н.Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Marva Hayat” МЧЖ раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди