Марупов Жаҳонгир Aбдумавлоновичнинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тут дарахти баргларида малон диальдегиди миқдорини тадқиқ этиш ва унинг тут ипак қурти (Bombyx mori L.) хўжалик-қийматли белгилари билан ўзаро боғлиқлиги” мавзусида
Марупов Жаҳонгир Aбдумавлоновичнинг 06.02.04-Ипакчилик ихтисослиги бўйича “Тут дарахти баргларида малон диальдегиди миқдорини тадқиқ этиш ва унинг тут ипак қурти (Bombyx mori L.) хўжалик-қийматли белгилари билан ўзаро боғлиқлиги” мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертасия иши ҳимояси Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.08/2025.27.12.Qx.08.01 рақамли Илмий кенгашининг 2026 йил 13 апрель куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100055, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ипакчи кўчаси, 1-уй, Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг мажлислар залида бўлиб ўтади (ИИТИ бош биноси 3-қават, 53-хона).
Тел.: (+99893) 576-98-88; факс: (+99871) 249-82-13
e-mail: uzniish@mail.ru