Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Афғонистон Ислом Республикаси президенти, Покистон Ислом Республикаси бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этган анжуман минтақамиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқелик сифатида эътироф этилмоқда.

Анжуманда қизғин муҳокама этилган ҳаётий муҳим масалалар дунё жамоатчилигининг диққат марказида бўлди. Ушбу анжуман ҳам қўшни мамлакатлар билан тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олган мамлакатимизнинг иродасини, танлаган йўлининг эзгулигини яна бир бор кўрсатиб берди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.

Президентимиз тарихи ва тақдири чамбарчас боғлиқ бўлган ушбу минтақа халқлари асрлар давомида бир-бирининг маданиятини бойитганлигига эътиборни қаратиб: “Икки минтақанинг ўзаро яқин ҳамкорлиги натижасида янги билим ва фалсафий қарашлар, тиббиёт ва астрономия, жўғрофия ва математика, геодезия ва меъморчилик, дипломатия санъати ва давлат бошқаруви соҳасидаги ютуқлар, юксак маданий ва маънавий-маърифий қадриятлар кенг ёйилди”, дея таъкидлаб ўтди. Тарихий вазият тақозоси билан икки минтақа алоқаларининг узилиб қолганлиги эса салбий оқибатларни келтириб чиқарганлигини Президентимиз афсус билан эътироф этди.

Бугун дунё катта ўзгаришларни бошидан кечираяпти. Янги замоннинг талаблари ҳам янгича. Президентимиз янги глобал геосиёсий ўзгаришлар даврида қарийб икки миллиард аҳоли яшайдиган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни қайта тиклаш, ўзаро ҳамкорликни жадал ривожлантириш ҳаётий заруриятга айланганини, ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларни рўёбга чиқариш барча учун манфаатли эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

- Ўзбекистон конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо тайёр бўлган ишончли шерикдир – деди Шавкат Мирзиёев.

Анжуман давомида Президентимиз ушбу мақсадларнинг рўёбга чиқиши учун дастуриламал бўлган муҳим ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, анжуманда давлатимиз раҳбарининг илм-фан, технология ва инновация соҳаларидаги ҳамкорликка қаратилган ташаббуслари алоҳида диққатга сазовордир. Хусусан, Президентимиз томонидан илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш мақсадида Термиз шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида “Марказий ва Жанубий Осиё тарихий мероси” мавзуида халқаро форум ўтказиш таклиф қилинди. Конференция арафасида Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди. Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ушбу таҳлил маркази қошида мамлакатимизнинг таниқли олимлари, тадқиқотчи ва таҳлилчилардан иборат Экспертлар кенгашини тузиш таклифи илгари сурилди.

Дилмурод Набиев,

Қарши давлат университети ректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик пойдевори мустаҳкамланди