Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича вилоят ҳудудида бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома юбориш, бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг амалда тўланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17 июлда ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида давлат солиқ органлари зиммасига юклатилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш ва бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди.
[gallery-18616]
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича вилоят ҳудудида бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисидаги тақдимномани Марказий сайлов комиссиясига юбориш юзасидан қарор қабул қилинди.
Тақдимномада вилоят ҳудудида 7 та бир мандатли сайлов округи тузиш ва уларнинг чегаралари ҳақида маълумот тақдим этилган. Жорий йил бўлиб ўтадиган сайловларда Андижон вилоятидан 2 миллион 34 минг 690 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари