Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида бирифинг бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида журналистлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан таништирилди. Шунингдек, сайлов кампаниясининг ўзига хос имиджи – сайлов логотипи ҳам тақдим қилиниб, унинг тавсифи тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ўтказиш даврида кенг фойдаланиладиган рамзлар, сайловнинг “юзи” ҳисобланувчи логотип ҳамда бошқа атрибутларнинг кўриниши ва моҳиятини ишлаб чиқишда аввалги сайловлардан орттирилган малака, шунингдек, замонавий дунё тажрибасига таянилган.

Логотипини яратишда асосан учта жиҳатига алоҳида эътибор қаратилган. Яъни муайян сана, ҳамма учун бир хилда тушунарли рамз ва давлат байроғининг ранги каби асосий жиҳатлар инобатга олинган. Шунингдек, “логотип ўзи билан зарур информацияни “ташиши” керак” деган ғояга ҳам амал қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови логосини, "рамзини" яратиш устида қарийб уч ой мобайнида изланишлар олиб борилди. Мазкур мақсадлар учун махсус фокус гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркибига мамлакатимиз аҳолисининг барча қатлами: зиёлилар, ишчилар, хизматчилар, деҳқон-фермерлар, шунингдек, ёшлар, кексалар, эркаклар ва аёллар, умуман олганда, ҳамма тоифа вакиллари киритилди", – деди Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари Санжарбек Рашидов.

Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати сайловни очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш мақсадида яратилган “Saylov2021.uz” ахборот портали ва мобил иловасини ҳам тақдим қилди. Шу билан бирга порталнинг қулайликлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/tQuVnMHDjG8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

“Saylov2021.uz” ахборот порталининг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақидаги керакли маълумотларни бир манзилга жамлаш ҳамда аҳоли ва жамоатчилик вакиллари эътиборига тақдим этишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тегишли барча маълумотларни мазкур порталдан олишингиз мумкин. Портал сайлов кампанияси даврида фаолият олиб боради. Сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг, ўз фаолиятини якунлайди", – деди Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари Жалолиддин Усмoнов.

Шерали Отабоев, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси сайлов логотипининг тақдимотини ўтказди (+видео)