Тошкент шаҳрида Жаҳон банки томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан ҳамкорликда "E-BRIDGE" лойиҳаси доирасида “Марказий Осиёда электрон тижорат орқали минтақавий ҳамкорликни рағбатлантириш” мавзусида давра суҳбати ва “Марказий Осиёда электрон тижорат орқали глобал фойдаланиш имкониятларини ошириш” E-GATE анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирларда давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги етакчи халқаро компаниялар, халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этди.  

“Марказий Осиёда электрон тижорат орқали минтақавий ҳамкорликни рағбатлантириш” мавзусидаги давра суҳбатида минтақавий интеграция бўйича халқаро тажриба, хусусан, давлат ва халқаро ташкилотлар, хусусий сектор фаолиятидан намуна сифатида фойдаланилди.  

[gallery-23637]

– Ушбу халқаро анжуман электрон тижоратни шаффоф тартибга солишни ривожлантиришга, шунга мос равишда миллий бозорда товарларни илгари суришга хизмат қилмоқда, – деди Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак. – Биз ушбу платформадан электрон тижоратни тартибга солиш, товарларнинг трансчегаравий ҳаракатини, солиққа тортиш масалаларини ва бошқа жиҳатларни тартибга солишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигига оид муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун фойдаландик. Нима учун бу муҳим? Чунки, бугун биз йирик бозорларнинг трансчегаравий фаолияти натижасида ташқи савдода муайян бузилишларни кўряпмиз. Бизнинг тартибга солувчи ташкилот сифатидаги вазифамиз аниқ, шаффоф “ўйин қоидалари”ни шакллантириш ҳамда ички ва халқаро бозор иштирокчилари учун тенг рақобат шароитларини таъминлашдан иборат.  

E-GATE анжумани эса Марказий Осиё минтақасида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш, унинг янги иқтисодий имкониятлари, иш ўринлари яратиш ва товарлар экспорти географиясини кенгайтириш борасидаги салоҳиятини муҳокама қилишга бағишланди. 

Анжуман электрон тижорат ва Марказий Осиёнинг барқарор иқтисодий ўсиши соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.  

Ш.Маматуропова,    

Аслиддин Алижонов (суратлар),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё минтақасида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича тажриба алмашилди