Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов раислигида ўтган йиғилишда Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов, Қирғиз Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Мейлис Аннабердиев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаатини В.Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида Марказий Осиё бугун ўз тараққиётининг мутлақо янги босқичига қадам қўяётгани, дўстона қўшничилик, ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот тамойилларига асосланган стратегик шериклик минтақасига айланаётганини алоҳида таъкидлаган.

Қайд этилишича, Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон ташаббуси билан хавфсизлик ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт алоқаларини кенгайтириш, олдимизда турган долзарб масалаларнинг барқарор ечимларини биргаликда излашга қаратилган минтақавий шериклик кун тартиби илгари сурилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувлари умумий чақириқ ва таҳдидларни очиқ муҳокама қилиш, муаммоларга ўзаро ишончга асосланган муҳитда биргаликда ечимлар ишлаб чиқиш ва “соатларни тўғрилаб олиш” учун самарали платформа бўлиб хизмат қилаётганини юқори баҳолаган.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм ва радикаллашув, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш, минтақада экологик хавфсизликни таъминлаш, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек транспорт хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар каби кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Делегациялар раҳбарлари минтақада хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш, идоралараро алоқаларни кенгайтириш, жумладан шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек ўзаро тажриба ва амалиёт алмашинуви соҳасидаги конструктив шерикликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳоладилар.

Томонлар минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ёндашув ва позициялар муштараклигини қайд этиб, биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, энг долзарб масалаларга ечимлар ишлаб чиқиш жараёнида Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувлари механизми муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича ҳамкорлик жадаллашиши суръатини сақлаб қолиш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги маъқулланди. Икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада такомиллаштириш бўйича янги ташаббус, тавсиялар илгари сурилди.

Форум доирасида иштирокчиларга 2024 йил 9 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус асосида Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепцияси лойиҳаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, нуфузли меҳмонлар учун Марказий Осиё халқаро институтининг “Минтақавий жипслик – Марказий Осиё барқарор ривожланишининг асосий омили” мавзусидаги эксперт-таҳлилий ҳисоботи тақдимот қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган устувор соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилиши Баённомаси қабул қилинди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви