Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви United Payment Solution тўлов ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақида Марказий банк матбуот хизмати хабар берди. Марказий банк маълумотларига кўра, компания ўтган йилнинг август ойида лицензия олганидан бери бир йил давомида фаолият юритмаган. Шунингдек, у тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди. 

Шу билан бирга, компания муҳим фактлар ва молиявий кўрсаткичлар бўйича корпоратив маълумотларни эълон қилди. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, компаниянинг зарарлари 2023 йилнинг шу давридаги 302,6 млн. сўмга нисбатан 422,4 млн. сўмни ташкил этган. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, United Payment Solution 2023 йил 11 мартда рўйхатдан ўтган. Раҳбар сифатида Рустам Гизатуллин кўрсатилган. 31 июль куни Марказий банк Payment System Platform лицензиясини қайтариб олган. 

Бунга қонун ҳужжатларида тақиқланган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқлангани сабаб бўлган. Payment System Platform 90 та сотувчини улаб, 20 та ҳамкор билан алоқаларни йўлга қўйган. Оператор орқали умумий қиймати 100 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 100 га яқин транзакция амалга оширилди. Компаниянинг асосий хизматлари бизнес хизматларини, жумладан, маркетплейслар ва онлайн савдо учун тўлов ечимларини ўз ичига олади. 

16 июль куни Марказий банк ўз тўлов тизимини ишга туширишни режалаштирган Qulay Pul (United Fintech) ва Milliy Pochta Toʼlovlar – UzPostнинг «шуъба корхонаси» лицензияларини қайтариб олган. Охирги марта Марказий банк тўлов ташкилотига 2023 йил 16 августда лицензия берган, у ҳам бўлса, айнан United Payment Solution учун. Шу вақт ичида Марказий банк 60 та тўлов ташкилотига лицензия берган. Бугунги кунда Ўзбекистонда тўлов лицензиясига эга 42 та компания қолган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк яна бир тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди