Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режаларини айтди. 

Бу ҳақда у Халқаро пресс клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилган. 

«Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади», деди Марказий банк раҳбари.

Нурмуратов айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.

Аввалроқ, Марказий банк раҳбари нафақа пулларини нақд кўринишда берилишини тўхататиш ва ҳар бир маҳалла ҳамда хизмат кўрсатиш жойларига банкоматлар ўрнатиш борасидаги режани маълум қилганди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк: Бюджет ташкилоти ходимлари маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади