Носоғлом хатти-ҳаракатлар ёшлар ва болалар онги, маданияти ва қарашларига салбий таъсир қилмоқда. Ушбу ҳолатлар бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келаётганини кўрсатаётир.

Шу мақсадда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун билан “Таълим тўғрисида”ги қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча киритилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мазкур фаолият турига қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Хусусан, маърифий фаолиятнинг бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши ёхуд қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартларини белгилайди. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тақиқланган шахслар доирасини аниқлаштиради. Жамиятдаги маърифий фаолиятни амалга оширишда мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифий фаолиятни бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс амалга оширса, жавобгарликка тортилади