Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонлари эълон қилинди. Мукофотланганлар орасида ўзининг ўлмас қўшиқларини мерос қилиб қолдирган буюк ҳофиз Қорақалпоғистон, Ўзбекистон, Татаристон ва Туркманистон халқ артисти Отажон Худойшукуров ҳам бор. Эл севган санъаткор, қисқа ва сермазмун ҳаётида қолдирган миллий қўшиқчилик мероси ва ўзбек миллий санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Ушбу хабар ҳофизнинг Тўрткўллик қариндошлари, шогирдлари ва мухлисларига катта қувонч бағишлади.

-  Муҳтарам президентимизга, оила аъзоларига бутун уруғ аймоғимиз, Қорақалпоқ, Хоразм халқи номидан ҳамда республикамиздаги барча Отажон Худойшукуровнинг мухлислари номидан ташаккур айтиб, кўрсатган ҳурматлари учун таъзим қиламиз, - дейди Отажон Худойшукуровнинг синглиси Лола Оллашукурова.

-  Буюк устозимизнинг мустақиллик байрамимиз арафасида “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланиши бизни қувонтирди, қолаверса устоз-шогирд бўлганимиз, шу билан бирга оилавий яқин бўлганмиз, раҳматли отам билан Отажон ака ака-ука, устоз-шогирд бўлишган. Давлатимиз марҳум санъаткорларни гарчи ўзлари бўлмасада қилган меҳнатларини ҳам сийлаб турибди. Қилинган меҳнат барибир қолиб кетмас экан, халқимиз Отажон акани яхши кўрар эди. Жойлари жаннатда бўлсин устозимизни. Санъаткорнинг умри ўзи ўтганидан кейин ҳам яшайди деганлари шу бўлса керак. Дунёдан ўтиб кетган бўлсаларда қилган меҳнатлари халқимиз, давлатимиз томонидан эъзозланаяпти. Мен жуда хурсанд бўлдим – дейди Отажон Худойшукуровнинг шогирди, Ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб интернати директори Азамат Отажонов .

Отажон Худойшукуровнинг ниҳоятда ноёб овози бор эди. Унинг буюк ҳофиз бўлиб етишишини устози Комилжон Отаниёзов ҳам фахр билан айтиб кетган эди.

Эътибор беринг, Отажон Худойшукуров “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олганда 23 ёшда эди. 25 ёшида эса “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвонига сазовор бўлади. “Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилганида 33 ёшида эди. Ёш бўлишига қарамасдан ўзининг ноёб овози билан бошқа халқлар қўшиқ ихлосмандлари дилидан жой олиб улгуради. 1981 йил яъни 37 ёшида “Татаристон халқ артисти” унвони билан тақдирланади. “Туркманистон халқ артисти” унвони берилганида у 49 ёшида эди. Ушбу рақамларнинг ўзи ҳам Отажон Худойшукуровнинг ниҳоятда ноёб овоз соҳиби ва мумтоз қўшиқларимизнинг  моҳир ижрочиси бўлганидан далолат беради.  

 -  Мана кечагина муҳтарам президентимиз юртдошларимизни Давлат мукофотлари билан тақдирлаганларини эшитиб биз жуда бир ҳаяжонга тушдик. Ўтган устозларимизни хотирлаб уларга давлат мукофотларининг берилиши бизни руҳлантириб юборди, десак муболаға бўлмайди. Раҳматли  устозимиз Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон, Туркманистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Отажон ака Худойшукуровнинг давлат мукофоти билан тақдирланганини эшитиб жуда  ҳаяжонга тушдик. Ҳақиқий санъат, ўлмас овоз эгасининг дунёдан ўтганларига мана орадан анча йиллар бўлган бўлсада, давлатимиз, президентимиз томонидан мукофотланиши бизни ғурурлантирди, ҳозирги кунгача юртимизнинг ҳар бир хонадонида устозимизнинг қўшиқлари янграб турибди, бу кўрсатилаётган ҳурматдан хурсандмиз – дейишади Отажон Худойшукуровнинг  шогирдлари бўлмиш Ўзбекистон халқ артистлари ака-ука  Эшжоновлар.

Ҳақиқатан ҳам Отажон Худойшукуров ўзининг қисқа умри давомида ўзбек санъатини юқори чўққиларга кўтарди. Навоий, Огаҳий, Махтумқули, Машраб каби кўплаб буюк ижодкорларнинг Ҳақ, Ёр, Ишқ ҳақидаги асарларини юксак ижроси билан халқимизнинг дилига жойлаб қўйди. Халқ дилига ўрнашган асарларнинг эса биламизки умри узун бўлади.

<iframe width="1440" height="757" src="https://www.youtube.com/embed/DVg9bwy41NA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н Абдувоитов, К Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марҳум санъаткор Отажон Худойшукуров “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди(+видео)