Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномасида "Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида сўз юритган эди.

Яқинда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли қурилиши бўйича қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланиб, бу бўйича “йўл харитаси” тузилди.  

Уч томонлама келишувнинг имзоланиши соҳа истиқболи сари ташланган энг муҳим қадамлардан бири бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Айтиш жоизки, “Аср лойиҳаси” деб таърифланаётган бу стратегик жараён шубҳасиз, ҳар учала давлатлар ўртасида мустаҳкам дўстлик, ўзаро ишонч, чексиз ҳурмат ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Қувонарлиси, илгари сурилаётган бу муҳим ташаббус давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда инвестиция ва экспорт салоҳиятининг юксалишида ўзига хос замин яратади.  

Бир сўз билан айтганда, бу стратегик темирйўл қурилиши бизни энг аввало Покистон ва Афғонистон билан боғлайди. Азал-азалдан муқаддас дини бир бўлган, урф-одат ва анъаналари ўхшаш ҳар уч давлатнинг дўстлик ришталари аслида ишонч, бағрикенглик ва тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатликка асосланган.  

Хўш, мазкур долзарб лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти қандай? Бунёд этиладиган Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўлининг қандай афзалликлари бор?  

Темирйўл транспорти бошқа транспорт турларига қараганда арзон, қулай транспорт тури ҳисобланади. Шу боис, умумий қиймати 4,8 миллиард АҚШ доллари дея баҳоланаётган мазкур янги лойиҳа асосида Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли ишга туширилгач, Марказий Осиё давлатлари қисқа вақт ичида Афғонистон ва Покистон орқали денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу эса темир йўл харажатларини 30-35 фоизга камайтириб, юк ташиш вақтини ўртача 15-16 кунга қисқартиради. Бунда биринчи навбатда вақт ва маблағ сезиларли даражада тежалади. Экспортёрлар ва хорижий инвесторларнинг мушкули осон, узоғи яқин бўлади. Транспорт йўлагининг бунёд этилиши миллий иқтисодиёт ва минтақалараро савдонинг ривожи билан бир қаторда Афғонистон ва Покистон давлатларининг Марказий Осиё давлатлари, МДҲ, Шарқий Европа бозорларига чиқиши учун имкониятлар эшигини очиб беради. Темир йўллари ишга туширилгач, унда 10 минглаб янги иш ўрни яратилади.

Тошкент вилоятининг экспорт географиясига назар ташлайдиган бўлсак, унда жаҳоннинг етакчи давлатлари билан бир қаторда Афғонистон ва Покистон давлатларининг муносиб ўрин эгаллаганлигини кўриш мумкин. Бугунги кунда вилоятнинг инвестиция салоҳиятини оширишда ҳар иккала давлат инвесторлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилган ва улар изчил давом эттирилмоқда. Масалан, бунга яққол мисол сифатида Чиноз туманида афғонистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда ишга туширилган "SUPER GAZOBLOK" МЧЖ газоблок маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини айтиб ўтиш мумкин. Ўзбекистон –Афғонистон ҳамкорлигидаги умумий қиймати 113 минг АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа ишга туширилгач, унда қурилишда ишлатиладиган сифатли ва рақобатбардош газоблок маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Натижада унда 20 нафар юртдошимизнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, аҳолининг даромад манбаи ортиб, бюджет ва солиқ тушумлари кўпайди.

Хусусан, афғон инвесторлари билан ҳамкорликда қўл урилган лойиҳалар қаторига Пискент туманидаги "TURON BIZNES LIMITED" МЧЖ доривор шафран етиштириш лойиҳаси ва яқин кунларда иш бошлаш арафасида турган Янгийўл шаҳри, Оҳангарон туманидаги шу каби кўплаб янги истиқболли лойиҳаларни келтириб ўтиш мумкин.

Вилоят ҳудудида Покистон давлати билан ҳам инвестиция ва экспорт алоқалари самарали йўлга қўйилган бўлиб, тез фурсатларда Оҳангарон туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда яна бир янги лойиҳа иш бошлайди. Саноат учун актив оқартирувчи бўёқларни ишлаб чиқарувчи "PAK MERIT BLEACHING CLAY "МЧЖ Ўзбекистон-Покистон қўшма корхонаси ишга туширилгач, унда 98 та янги иш ўрни яратилади.  

Ҳар қандай ислоҳот, амалий иш, кўрилаётган чора-тадбирлар, тузилаётган “йўл харита”лари аҳоли турмушини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга хизмат қилади. Зотан, мамлакат ривожи жамият тинч-хотиржамлиги ва фойдали иш билан машғул бўлишига боғлиқ.

Жамшид Абдусаломов,

Тошкент вилояти ҳокимининг

инвестиция масалалари бўйича ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсади муштарак йўл – уч давлат ўртасидаги мустаҳкам ишонч кўприги бўлиб хизмат қилади