Йиғилишда ёшлар орасида жиноятчилик ва унга қарши курашиш, гиёҳванд воситаларнинг турлари ва уларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда мавзуга оид бир қатор саволларга жавоб берилди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманининг 1- умумий ўрта таълим мактабида Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди, туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Вояга етмаганлар ўртасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ташкилоти ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси, мактаб жамоаси ҳамда ёшлар қатнашди.
Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан мажбурий таълимни таъминлаш, таълим муассасаларида вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда уларнинг дарсларга қатнашиши, давомати бўйича қилинаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Вояга етмаганлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказиш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизимига эътибор қаратилиши таъкидланди. Ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклиги уқтирилди.
Йиғилишда ёшлар орасида жиноятчилик ва унга қарши курашиш, гиёҳванд воситаларнинг турлари ва уларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда мавзуга оид бир қатор саволларга жавоб берилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга дарс қолдирмаслик, дарс машғулотлари давомида уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаслик, тақиқланган буюмларни ўзи билан таълим муассасасига олиб келмаслик ва мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишлик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Соҳа мутахассислари томонидан ёшлар орасида оммавий тарзда фойдаланиладиган “Фейсбук”, “Твиттер”, “Одноклассники” каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик кераклиги айтиб ўтилди.
Зариф Комилов, ЎзА