Муносабат

Ҳозирги кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2025 йил  “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.  

Давлат дастуридан ўрин олган бешта асосий йўналишда ҳар бир инсонга ўз имкониятини юзага чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган мақсадлар қамраб олинган. Лойиҳада  барча соҳалар сингари таълим соҳасида ҳам бир қатор устувор вазифалар белгиланган. Пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, келажагимиз шунчалик барқарор бўлади. Бу борада давлат дастури лойиҳасида бир қатор мақсад-вазифалар белгиланган.  

Жумладан, олий таълимда давлат гранти ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик, техника ва тиббиёт каби йўналишларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилиши белгиланган. Бу билан ушбу соҳаларга ёшларнинг қизиқишини янада оширишга эришилади. Бундан ташқари, республикамизнинг ҳар бир шаҳар ва туманида биттадан инклюзив таълим олиш имкониятлари яратилган мактабни ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.  

Шунингдек, Давлат дастурида тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақомини бериш ҳам кўзда тутилган. Яшил тадбиркор бўлиш нафақат имтиёзларга балки инсон фаровонлигига хизмат қилиш билан аҳамиятлидир.  

Дастурда Оролбўйи минтақасига ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, Орол денгизи тубида 100 минг гектар янги яшил майдон яратилиши, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимлик боғлари ташкил этилиши, “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши экологик муаммоларни ҳал қилишга, аҳоли соғлиги ва турмуш сифатини ошишига хизмат қилиши таъкидланган.  

Давлат дастури лойиҳаси партиямизнинг дастурий мақсадлари билан ҳар томонлама ҳамоҳангдир. Умуман, дастур лойиҳасидаги ҳар бир йўналиш ва мақсад бугунимиз ва эртамиз учун долзарб ҳисобланади. Шундай экан, биз халқ вакиллари дастурдан ўрин олган вазифалар аҳамиятини аҳолига етказишда фаол бўлмоғимиз лозим.  

Гулжан Халмуратова,  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  

O’zLiDeP  фракцияси аъзоси.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигига қаратилган