Қуйи Чирчиқ туманининг Беруний маҳалласида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва вилоят ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳудудда аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 36 та корхона ва ташкилот томонидан 362 та бўш иш ўрни таклиф этилди.  

Ярмарка давомида иштирокчилар ўзлари учун қизиқ бўлган иш ўринлари бўйича маълумотга эга бўлди. Ишсиз ёшларнинг 92 нафари ва 7 нафар банд бўлмаган аёллар ишга жойлашиш бўйича йўлланмаларга эга бўлди. Шунингдек, ёшларнинг 4 нафари жамоат ишларига, яна 4 нафари қайта касбга ўқитиш бўйича йўлланма олган бўлса, 11 нафар ишсиз ёшга имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини ташкил этиши бўйича кўрсатмалар берилди.  

Таъкидлаш керакки, Беруний маҳалласи ҳудудининг марказида 4 сектор раҳбари ташаббуси билан “Ёшлар инновацион маркази” очилган. Ҳозирги кунда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш учун ўқув курслари ташкил этилган. Айни пайтда бу ерда 8 та йўналиш бўйича ўқув курслари фаолият кўрсатмокда.  

Бундан ташқари, тумандаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинида энг қулай жойлар танланиб, маҳалла ёшлари учун кичик спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.  

Қуйи Чирчиқ туманида “Аёллар дафтари”га 3 минг 901 нафар аёллар киритилган. Улардан меҳнатга лаёқатли ишсиз аёллар 402 нафарни ташкил этади. Бугунги кунгача уларнинг 216 нафари 4-сектор раҳбари томонидан иш билан таъминланди. Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли 305 нафар ишсиз ёшларнинг 194 нафари ишга жалб қилинди.  

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – ишсиз ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш