Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонунчилик базасини шакллантириш ва давлат ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди.

Коррупциянинг асосини ташкил қилувчи омиллардан бири, бу манфаатлар тўқнашуви муаммосидир. Давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ишловчи барча даражадаги мансабдор шахслар ўртасида манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиши мумкин. Шу сабабли давлат ҳокимияти тизимидаги манфаатлар тўқнашувини ижобий ҳал қилиш ҳозирги даврда коррупцияга қарши курашнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб турибди. Уни ҳал қилиш мақсадида жорий йил узоқ кутилган Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

Унда: «Манфаатлар тўқнашуви – шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият», дея таъриф берилган.

 Ушбу қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунига асосан ишлаб чиқилган Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида низом потенциал манфаатлар тўқнашувига (ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва ташкилот билан боғлиқ бўлган шахснинг шахсий манфаатлари муайян вазиятлар юзага келганда, улар ташкилотнинг манфаатларига қарама-қарши бўлиши ва ташкилот ходимлари томонидан хизмат мажбуриятларини бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган вазият) ҳамда ҳақиқий манфаатлар тўқнашувига (ходимнинг, унинг яқин қариндошларининг ва ташкилот билан боғлиқ бўлган шахснинг шахсий манфаатлари ташкилот манфаатларига бевосита ёки билвосита қарама-қарши бўлган вазият) бўлинади.

Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун қонуннинг қабул қилингани нафақат давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат вазифаларини самарали бажаришларига, балки хизматда юзага келиши мумкин бўлган суиистеъмолликларни бартараф этиши, давлат ташкилотларига нисбатан аҳолининг ишончи ошишига хизмат қилади. Бу уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш имконини берди. 

Манфаатлар тўқнашувига қарши курашнинг муҳим жиҳати жамоатчилик назорати механизмини яратиш ҳисобланади. Фуқароларни мансабдор шахслар ва ташкилотларнинг хатти-ҳаракатлари устидан назоратни амалга оширишга жалб этиш — давлат фуқаролик хизматчиларининг масъулиятини сезиларли даражада юксалтиради. Жамоатчилик назорати ва шаффофликдан фойдаланиш  идораларнинг заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради, бу эса тизимни доимий равишда такомиллаштиришга олиб келади. 

Ушбу механизмларни муваффақиятли амалга ошириш учун давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш зарур. Жамоатчилик билан мунтазам маслаҳатлашувлар нафақат манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ долзарб муаммоларни аниқлаш, балки уларни бартараф этиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради. 

Қарор қабул қилишнинг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш учун блокчейн каби технологияларни жорий этиш ҳам муҳимдир. Бундай тизимлардан фойдаланиш мансабдор шахсларнинг барча хатти-ҳаракатларини кузатишга ёрдам беради. Бу эса қонунбузарликларнинг олдини олиб, яширин коррупция ҳаракатларини қийинлаштиради ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масъулиятини оширади.

Манфаатлар тўқнашувини самарали бошқариш нафақат технология ва назорат механизмларини, балки мансабдор шахс ва ходимлар ўртасида хулқ-атвор маданиятини яратишни ҳам талаб қилади. Ахлоқий тайёргарлик касбий тайёргарликнинг мажбурий қисми бўлиши керак, бунда манфаатлар тўқнашуви қабул қилиб бўлмайдиган деб қараладиган ва зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган муҳитни яратишга ёрдам беради. Хавфсиз ва ахлоқий муҳитни яратиш нафақат жамоатчилик ишончини оширади, балки бутун жамиятнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Манфаатлар тўқнашуви коррупциянинг ривожланишига доимий равишда ўзининг ҳиссасини қўшиб боради ва бир қатор таҳдидларни келтириб чиқаради: 

Хусусан, қарор қабул қилишдаги қийинчиликлар – турли манфаатларга эга бўлган томонлар ўртасидаги тўқнашув қарор қабул қилиш жараёнини мураккаблаштиради ва кечиктиради.

Ижтимоий таранглик – манфаатлар тўқнашуви ижтимоий гуруҳлар ўртасида таранглик ва низоларни кучайтиради, жамоатчилик орасида ишончни пасайтиради.

Шунингдек, ресурсларни самарали тақсимламаслик – рақобат ва тўқнашув натижасида ресурслар самарали тақсимланмаслиги, баъзи томонларнинг фойдасига хизмат қилиши ёки ресурсларнинг исроф бўлишига олиб келади.

Креативлик ва инновациянинг пасайиши – агар манфаатлар тўқнашуви доимий равишда мавжуд бўлса, бу тарафларнинг ҳамкорлигини камайтириб, янги ғоялар ва инновацияларнинг ривожланишга халақит беради.

Шу боис манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш учун самарали мулоқот, муросага эришиш стратегиялари ва конструктив ечимларни ишлаб чиқиш зарурдир.

Манфаатлар тўқнашуви давлат бошқарувидаги жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг олдини олишда индивидуал чора-тадбирлар, кенгроқ ислоҳотларни ўз ичига олган тизимли ёндашув талаб қилинади.

Маълумот сифатида айтиш мумкинки, давлат бошқаруви тизимидаги коррупция кўринишлари узоқ тарихга эга иллат. Ўз вақтида француз адиби, ҳуқуқшунос ва файласуфи Ш.Монтескье: «…асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради», деб таъкидлаган эди.

Давлат ҳокимияти мансабдор шахсларга нафақат ғамхўрлик қилиши, балки уларга нисбатан кўпроқ талаблар қўйиши, халққа, давлатга муносиб хизмат қилишлари учун турмуш тарзини кузатиб бориши, ҳар хил имтиёзлар беришни тухтатиши лозим.

Ижтимоий тармоқларда берилаётган маълумотлардан аён бўлишича, кўпгина мансабдор шахслар томонидан коррупциявий жиноятлар содир этилмоқда. Агар айрим мансабдор шахслар манфаатлар тўқнашувини содир қилмай, ўзига юклатилган вазифани виждонан олиб борганида, ватанпарвар бўлганида, ҳашаматли уйларда яшамаган, қимматбаҳо машиналарда юрмаган, фарзандлари нуфузли таълим муассасаларида ўқимаган бўлар эди. 

Давлат хизматидаги коррупция муаммоларини ўрганувчилар ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида коррупцияга қарши қонунчиликни янада ривожлантириш зарур, деб ҳисоблайдилар. Хусусан, даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишдан ташқари, мансабдор шахс, унинг оила аъзолари ва яқинлари манфаатдор бўлиши мумкин бўлган барча объектларни кўрсатган ҳолда, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги махсус декларация жорий этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Швейцарияда бундай декларациялар ҳатто музокаралар бўйича ҳамкорларга ҳам тақдим этилади. Масалан, декларацияда мансабдор шахснинг рафиқаси «Н» компанияси бошқаруви аъзоси эканлиги кўрсатилган бўлса, у ҳам, унинг қўл остидаги ходимлари ҳам ушбу компанияларга нисбатан қарор қабул қила олмайди

Қабул қилинаётган қарорлар ҳар доим очиқ ва холис бўлиши, ҳеч қандай диний, касбий, этник ёки оилавий имтиёзларсиз қабул қилиниши керак. Давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг давлат олдидаги бурчини холислик, ҳалоллик ва очиқлик тамойиллари асосида бажариши зарур. 

Коррупциянинг шаклларидан бўлган маҳаллийчилик, фаворитизм, непотизм, шафелик, уруғ-аймоқчилик манфаатлар тўқнашувининг асоси ҳисобланади.

Маҳаллийчилик – миллий ва умумдавлат манфаатларини ҳисобга олмай, маҳаллий манфаатларни, яъни наслий келиб чиқиши ҳамда яқин қариндошларининг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳисобланади. 

Шунингдек, маълум бир шахс бошқа шахс ёки шахслар гуруҳи манфаатларига қараганда битта шахс ёки шахслар гуруҳи манфаатларига устувор аҳамият қаратиши "фаворитизм" дейилади. 

Непотизм (таниш-билишчилик) – қариндошлари ёки дўстларига уларнинг касбий фазилатларидан қатъи назар, ноқонуний имтиёзлар беришидир.

Шафелик эса шахс лавозими юқорироқ бўлган бошқа ходим томонидан қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш шаклидаги ҳимояси, уни ёқлаб ёнини олишига айтилади.

Таъкидлаш жоизки, уруғ-аймоқчилик – шахснинг авлод-аждодлари бир бўлган сулолага мансублик асосида учинчи шахсларга нисбатан субъектив, имтиёзли ва нохолис муносабат шаклидаги шахсий манфаатдорлик коррупциянинг аёвсиз урчишига сабаб бўлади.

Давлат фуқаролик хизматчиси лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўз иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилингунига қадар бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбари – юқори турувчи раҳбарига) ёки махсус бўлинмага хабар бериши лозимлиги «Манфаатлар тўқнашуви» тўғрисидаги қонунда белгиланган қўйилган.

Шу фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш жоизки, ҳар бир давлат фуқаролик хизматчиси манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш ва тартибга солиш бўйича масъул эканлигини унутмаслиги лозим ва ушбу иллатни бартараф қилишда юқорида келтирилган омилларга эътибор қаратиши зарур. 

Шуҳрат Турдиқулов, 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси 

Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси, социология фанлари бўйича фалсафа доктори,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манфаатлар тўқнашуви коррупциянинг асосий омилидир