Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимидаги маънавият ва маърифат масканлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Маънавият ва маърифат масканларининг намунавий тузилмаси; 

Маънавият ва маърифат масканларини моддий-техник жиҳатдан жиҳозлашга доир минимал талаблар тасдиқланди. 

Қарорга кўра, масканлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари тизимида ташкил этилади. Уларнинг  штат бирликларини шакллантириш ҳамда сақлаш Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмаларининг штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида амалга оширилади. 

Маълумот учун: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарорига мувофиқ ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини ташкил этиш белгиланган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият ва маърифат масканлари моддий-техник базаси мустаҳкамланади