Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бош бошқармасида тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари, курсантлар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъуллари иштирок этди.
Бугунги кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу берилди.
Шундан сўнг, Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчи ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Шу билан бирга, армия ва халқ бирлигини таъминлашда фаол ҳамкорлик қилган давлат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, Маданият вазирлиги, Гулистон давлат университетининг масъул ходимлари ҳам тадбирда муносиб тақдирланди.
—Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида шахсий таркибнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги билан бирга, маънавий-маърифий тайёргарлигига ҳам катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Миллий гвардия марказий девони бошқарма бошлиғи Ҳамидулла Атабаев. — Ушбу йўналишда қисқа муддатда амалга оширган ишларимиз юқори эътироф этилиб, қўмондонлигимиз томонидан “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганим менга катта масъулият юклайди.
Маънавият соҳасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар келгусида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, айниқса, ёшлар билан ўтказиладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб, уларни юксак маънавиятли ватанпарвар ходим сифатида тарбиялашга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/DNVXdgrmrqg" title="“Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar aʼlochisi” koʻkrak nishoni oʻz egalariga topshirildi (" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
ЎзА