Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жараёнлари изчил давом этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республикамизда 47 минг 796 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Бу рақамлар мамлакатда бизнес юритиш имкониятлари кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Савдо соҳаси тадбиркорликда кенг тарқалган йўналишлардан бири ҳисобланади ва бунда 17 минг 587 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Бундай фаолият турлари орасида чакана ва улгуржи савдо, автотранспорт воситалари билан савдо қилиш каби йўналишлар мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик бўйича 6 минг 183 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Бу соҳа иқтисодиётда муҳим ўринга эга бўлиб, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли учун асосий меҳнат ва даромад манбаидир. Қишлоқ хўжалигида кичик корхоналар асосан иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик билан шуғулланмоқда.

Саноат соҳаси Ўзбекистонда изчил ривожланаётган стратегик соҳалардан бири бўлиб, бунда 2025 йилнинг 1-чораги ҳисобида 6 минг 189 та корхона ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Кичик саноат субъектлари асосан қайта ишлаш саноати, ҳунармандчилик, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритмоқда.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 4 минг 234 та кичик бизнес субъектининг ташкил этилиши ўз-ўзидан туризм соҳасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бу соҳада меҳмонхоналар, кафелар, ресторанлар ва бошқа хизматлар фаолият юритмоқда. Аҳолининг ҳаёт даражаси ошгани сари хизматлар соҳаси ҳам кенгаймоқда.

Қурилиш соҳасида 2 минг 680 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Таъмирлаш ва қурилиш ишларига бўлган эҳтиёж ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бу соҳадаги йирик лойиҳалар ишлаб чиқилишига сабаб бўлмоқда. 

Рақамли иқтисодиётга ўтиш билан бирга ахборот ва алоқа соҳасида 1 минг 763 та кичик бизнес субъекти ташкил этилди. IT ва мобил иловалар яратишни рағбатлантириш доирасида ушбу ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда экспорт соҳасининг йилдан-йилга ривожланиб бораётгани ва бунда логистика ва етказиб бериш хизматларига талаб ортиб бораётгани ушбу соҳа тадбиркорлари учун имкониятлар яратмоқда. Электрон тижоратнинг кенгайиши бу соҳага янги имкониятлар олиб келди. Келтирилган статистикада 1 минг 512 та кичик тадбиркорлик субъектининг ташкил этилиши ҳам соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлардан дарак беради.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 989 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Шахсий клиникалар, стоматология хизматлари каби йўналишлар аҳоли орасида талабгир бўлиб, уларни кичик бизнес вакиллари муваффақиятли ривожлантирмоқда. 

Шу каби бошқа соҳаларда ҳам 6 минг 659 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, уларга таълим, консалтинг, санъат ва маданият каби йўналишлар киради.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги роли тобора ортиб бормоқда. Энг кўп фаолият юритаётган соҳалар – савдо, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш бугунги иқтисодий шароитда энг қулай кириш эшикларига эга бўлган йўналишлардир. Айни вақтда инновацион ва технологик соҳаларда ҳам ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Бу эса келажакда рақамли иқтисодиёт ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда ярим йил давомида нечта тадбиркорлик субъекти ташкил этилди?