Мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда хотин-қизларга таълим, илм-фан билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратиб берилган.

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда қизларнинг олий таълимдаги қамрови қарийб 53 фоизга, магистратурада 62,7 фоизга етди. Фоизсиз таълим кредитлари, эҳтиёжманд қизларга грантлар ажратилган.

Бундан ташқари мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан бўлган хотин-қизлар учун алоҳида қабул квоталари доирасида олий таълим олиш имкониятлари яратилган.  

Мазкур имтиёзлардан фойдаланиш учун талабгорлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлиши керак. Тавсиянома бериш билан боғлиқ жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилмоқда.  

Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи мавжуд, лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган талабгор хотин-қизлар тавсиянома олиш учун жорий йилнинг 31 май (шу куни ҳам) кунига қадар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига мурожаат қилиши керак бўлади.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсиянома берилиши учун аризалар жорий йил 31 майга қадар қабул қилинади. Ундан сўнг аризалар қабул қилинмайди.

Ушбу тавсиянома 3 йил муддатга берилади. 2022 йида берилган тавсияномаларнинг муддати тугагани сабабли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган хотин-қизлар қайта тавсиянома олиш учун ариза топширишлари керак бўлади. 2023, 2024 йилларда берилган тавсияномалар бу йил ҳам амал қилади.  

Тавсиянома олиш учун талабгорлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ахборот  тизими  (https://tavsiyanoma.ijro.uz ) орқали  онлайн ариза қолдириши лозим бўлади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда қизларнинг олий таълимдаги қамрови қарийб 53 фоизга етди