Бу ташаббус Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида давлат раҳбарлари томонидан билдирилган эди.
Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси 50 дан ортиқ француз компанияси ва тадбиркорларини ҳамда уларнинг ўзбекистонлик ҳамкорларини бирлаштиради.
Икки давлат идоралари билан муносабатни мустаҳкамлаб боради, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича тавсия беради, тадбиркорлар манфаатини фаол ҳимоя қилади.
Палата очилиши маросимида француз компанияларининг юртимизда қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати, энергетика каби устувор йўналишлардаги фаолиятини ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.
Ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда ҳар икки томон тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва “Ўзбекистон-Франция” иқтисодий палатаси президенти Жоан Гола Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Ҳужжатда устувор йўналишлар доирасида муносабатларни янада ривожлантиришнинг аниқ механизми белгиланган.
Г.Сатторова, ЎзА