Тошкентда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг “яшил” усулларини ривожлантириш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” глобал ҳаракатлар дастурини амалга ошириш доирасида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яхшилаш учун инновацион ёндашувлар” лойиҳаси кириш семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди.

2022 йил ноябрда Римда ФАОнинг “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” глобал ҳаракатлар дастурини амалга ошириш бўйича мамлакат лойиҳалари расмий равишда  ишга туширилган эди. Асосий мақсад – барқарор озиқ-овқат қиймати занжирини яратиш, оилавий ҳамда майда фермер хўжаликларини даромад олиш ва турмуш даражасини яхшилаш, кимёвий воситалар ва табиий ресурслардан фойдаланишни минималлаштириш.

Биринчи босқичга етмишдан зиёд талабгор мамлакатлардан лойиҳани амалга ошириш учун бешта давлат аниқланди. Улар орасида Европа ва Марказий Осиё минтақаси вакили – Ўзбекистон ҳам гилос етиштиришни ривожлантиряпти.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа  жорий йил охирига қадар якунланиши лозим. Танлаб олинган давлатлар алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда тўплаган тажрибаси, инновация ва технологиялари билан ўртоқлашади.

– Ўзбекистонда йилига ўртача 180 минг тоннагача гилос етиштирилади, – деди  ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров. – Агроэкологик шароитлар бутун мамлакат бўйлаб кичик фермерларга кимёвий моддалардан минимал даражада фойдаланган ҳолда гилос етиштириш имконини беради. Бундан ташқари, гилос кўп тармоқли ва барқарор деҳқончилик тизимини, шунингдек, агроўрмончилик ва ўрмон яйловчилигини ривожлантиради.

Семинарда кичик фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” глобал ҳаракатлар дастурини жорий этишнинг аҳамияти хусусида сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистонда лойиҳани амалга ошириш доирасидаги асосий тадбирлар ва кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, экспертлар ва юқори мартабали шахслар Ўзбекистонда дастурни жорий этишни қатъий қўллаб-қувватлаб, гилос қиймат занжири барқарор ривожланиши учун яшил технологияни илгари суриш бўйича муҳим қадамларни белгилаб берганидан мамнунмиз, – деди Ўсимликшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш (NSP) бўлими директори Ся Цзинъюан.

Анжуман якунида мутахассис лойиҳа муваффақиятли ўтганини, миллий ишчи гуруҳ аъзолари ва ўзбекистонлик барча ҳамкасбларга машғулотда намойиш этилган яхши ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда гилос етиштиришнинг «яшил» усуллари ривожлантирилади