Бугун – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

Миллий урф-одатимизга биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ана шундай маросимда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Хотира тадбирларида ватандошларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш борасидаги буюк хизматларини яна бир бор эсга олдилар.

Халқимиз ўзининг истиқлол йилларида эришган барча оламшумул ютуқлари ва натижаларини ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди.

Ислом Каримов 1991 йил 31 август куни Ватанимиз мустақиллигини эълон қилди ва ғоят қалтис, таҳликали бир вазиятда оғир қийинчилик ва синовларга қарамасдан, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

Ислом Абдуғаниевич ўз фаолияти, бутун онгли ҳаётининг маъно-мазмуни бўлган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!” деган эзгу ғояни илгари сурди ва бу шиор барчамизнинг, бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олди. Улуғ Йўлбошчимиз ана шу буюк вазифани ҳамма вақт, ҳар қандай вазиятда ҳам шараф билан адо этди, бу йўлда беқиёс куч-ғайрати ва ақл-заковатини, керак бўлганда, ҳатто азиз жонини ҳам аямади. У бутун умр “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак” деган даъватга амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратиб кетди.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш бўйича ўтган давр мобайнида юртимизда катта ишлар амалга оширилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президентимиз сиймоси тасвирланган ҳайкалларни яратиш, улуғ Йўлбошчимиз хотирасини абадийлаштириш, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш бўйича муҳим қарорлари қабул қилинди.

Юртимизда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги йирик муассаса ва объектлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.

Яқин вақт ичида пойтахтимиздаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа, Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда мақбара, шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Биринчи Президентимизнинг муҳташам ҳайкаллари тантанали равишда очилиши кутилмоқда.

Ўзининг ноёб истеъдоди, доимо узоқни кўзлаб иш юритиши, донишмандлик, мардлик ва олижаноблик фазилатлари билан барчамиз учун эл-юртга чексиз меҳр ва садоқат тимсоли бўлиб қолган Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси халқимизни доим юксак мақсад ва марралар сари руҳлантиради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди