Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессияси доирасида турли мамлакатлардан келган ҳамкасблари билан самарали учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Қайд этилишча, Палау, Болгария, Беларусь, Тожикистон, Жазоир, Украина, Шимолий Македония ва Черногория ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан мулоқотлар натижасида кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболи муҳокама қилинган.

Хусусан, Палау Давлат вазири Густав Аитаро билан дипломатик алоқа ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланиши ҳамкорлик учун имконият яратади, шерикликни ривожлантиришга ўзаро интилишни кучайтиради.

Болгария ташқи ишлар вазири Георг Георгиев билан суҳбат иқтисодий ҳамкорлик – савдо-сотиқ, сармоя, шунингдек маданий-маърифий алмашинувни ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан сиёсий мулоқот, савдо-сармоявий ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришга келишилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокара чоғида умумий тарих ва маданий меросга асосланган икки томонлама муносабат ривожланиши юқори суръати таъкидланди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштиришга содиқликларини тасдиқладилар.

Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмад Аттоф билан самарали суҳбат давомида иқтисодий ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро масалаларни мувофиқлаштириш масалалари кўтарилди. Икки давлат ҳам мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришда қатъийлигини билдирди.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашувда савдо, сармоя, таълим ва маданият алмашинуви, шунингдек халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди. Томонлар шерикликни чуқурлаштириш истагини тасдиқладилар.

Шимолий Македония ташқи ишлар вазири Тимчо Мутсунски ва Черногория Бош вазири ўринбосари Эрвин Иброҳимович билан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувни назарда тутувчи идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протоколлар имзоланди. Бу мулоқот кўламини янада кенгайтириб, турли соҳалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Савдо, сармоя, энергетика ва маданият соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари, шунингдек бўлажак икки томонлама тадбирларнинг қизғин кун тартиби муҳокама қилинди.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда қатор ҳамкасблари билан учрашди