| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Мамлакатимиз бўйлаб тут экиш ишлари давом этяпти

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилди.
Лойиҳа доирасида мамлакатимиз бўйлаб мевали ва манзарали дарахтлар экиш, уларни экологик жиҳатлардан келиб чиқиб парваришлаш ишлар жадал давом этмоқда.

Хусусан, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан республикамиз бўйлаб 54 минг гектардан ортиқ ер майдонига 150 минг тупга яқин тут еўчатлари экилиши кўзда тутилган. Шундан 17 минг тупга яқин тут дарахти Қашқадарё вилоятига экилиши режалаштирган.

Ҳозига қадар вилоятнинг Касби, Косон туманларида дала атрофига 10 минг туп тут кўчатлари экилиб, ипак қурти захира базаси кенгайтирилди.
Шунингдек, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи туманларида мавжуд тутзорлар ҳолати ўрганилиб, тут қаторлар ораларида агротехник тадбирлар ўтказилди.
Тут экиш ишлар барча вилоят ҳудудларида давом этмоқда.


Гулноза Бобоева, ЎзА
Муаллиф: gulnozaboboyeva




