1992-2016 йиллар давомидаги хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистоннинг саноат потенциали кўп жиҳатдан йўқ бўлган. Майда ва ўрта машинасозлик, металлга ишлов бериш бўйича ўрта ва кичик корхоналар ўз бозорларини йўқотиб, касод бўлганлар ва мулкий комплекслар сифатида хусусийлаштирилган. Кўпгина сабаблар билан ўйланмаган саноат сиёсати туфайли биз 1990 йилдаги ялпи ишлаб чиқариш потенциалимизга 2011 йилдагина қайта олдик. Ваҳоланки, бу катта потенциал 1940 йиллардан сўнг Улуғ Ватан уруши таъсирида Совет Иттифоқининг ҳарбий-саноат потенциалини жанубга кўчириш сиёсати ортидан юзага келган ва ривожланган эди.

Ҳозирги кунларда биз саноат потенциалини тиклашга, ундаги диверсификация даражасини оширишга кўп уринишлар қилаяпмиз. 2019 йилда Иқтисодиёт вазирлигининг ваколатлари кенгайтирилиб, унга Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги номи берилиб, «мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи» мақоми берилган эди. Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири қилиб саноат салоҳи­ятини мустаҳ­камлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инвес­тиция­ларни жалб қилиш, мамлакатнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш юкланган эди. Бу каби юксак вазифаларни бажариш, табиийки, узоқ ва ўрта муддатларга мўлжалланган инвестиция ва саноат сиёсати стратегиясини ишлаб чиқишни кун тартибига қўйди. Лекин Иқтисодиёт ва саноат, ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирликлари (кейинчалик Инвестиция, саноат ва ташқи савдо вазирлиги) ўртасида қолиб кетган бу икки стратегия шу кунгача яратилмади. Бунинг бир нечта объектив ва субъектив сабаблари бўлган, лекин энг муҳими, бу даврга келиб тармоқлар ва тармоқлараро ишлаб чиқариш ва истеъмол балансларини тузадиган иқтисо­дий-илмий потенциал батамом тугатилган эди. Илгари бундай баланслар Президент маъмурияти ҳузуридаги Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар Маркази ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилар эди. Бу балансларни ишлаб чиқар­май туриб, бу соҳада доимо кадрларни тайёрлаб, уларга саноат иқтисодиёти, саноатни жойлаштириш, юк ташиш тизимини  оптимизация қилиш моделларини сингдирмай туриб, саноат соҳаларини ва меҳнат тақсимотини танламай туриб, саноат сиёсати, уни ривожлантириш стратегияси ҳақида гап юритиб бўлмайди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг асосий вазифаларидан бири (саноат ривожланиши истиқболларини ишлаб чиқиш) орадан 14 ойдан ўтгач, бутунлай бошқа йўна­лишга (камбағалликни қисқартириш) ўзгартирилиши иқтисодий бошқарувда приоритетлар кескин ўзгарганидан далолат берар эди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон саноат ривожланиши истиқболларини белги­ловчи стратегиясини ишлаб чиқиш тармоқлар ўртасидаги номутаносиблик­ларни камайтириш, инвестиция самарасини ошириш, керакли тармоқларни драйвер сифатида белгилаб, уларнинг ривожлани­шига давлат эътиборини кучайтириш, импортга боғлиқликни камайтириш­нинг асосий воситаси бўлиб қолади. Саноат стратегияси мавжуд бўлса, давлат бошқарув органлари (Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирликлари) айнан қайси соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш, қандай лойиҳалар амалга оширилишига имконият яратиш, тармоқдаги қайси технология ва билимлар эгаси билан музокаралар олиб боришни тизимли асосда билган бўлар эди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги 2023-2024 йиллар давомида бир неча стратегик корхоналар фаолиятини ўрганиб, саноат стратегиясини яратишда қуйидаги принципиал омилларга аҳамият берилиши кераклигини аниқлади.

Энг муҳими, Ўзбекистон Ёвроосиё континентининг марказида экани, бу ерга дунё бозорларидан ҳар қандай хомашё олиб келиб, уларни қайта ишлаб маҳсулот тарзида дунё бозорларида таклиф этиш аввалдан рақобат имкониятларини кескин камайтириши инкор этиб бўлмас факт эканини унутмаслик,  асосий эътибор ўз хомашёси етарли бўлган лойиҳаларга қаратилиши керак. Газ ишлаб чиқариш ҳажмлари мавҳум бўлиб турган шароитда GTL, MTO каби ҳар бири камида 3,0 млрд. м3 табиий 3 табиий газни талаб қиладиган (ҳозирги потенциалнинг 12-15 фоиз) лойиҳаларни амалга ошириш, импорт хомашёга умид қилиш – бун­дай лойиҳаларни ҳеч қачон фойдага чиқмаслигига ҳукм этиш дегани. Бугунги кунда ички истеъмол учун олинаётган импорт асосидаги табиий газ давлат бюджети томонидан субсидияланаётгани учун бюджет тақчиллиги кескин ошганини унутмаслигимиз керак.

Металлургияда ҳам хомашё базасини яратишга биринчи эътибор берилиши зарур. Бугунги кундаги факт шуки, бу соҳанинг барча истиқболлари Тебинбулоқ темир рудаси конини ўзлаштириш, ундан қазиб олиниши мумкин бўлган рудани қайта ишлаш, ҳамда иқтисодиётда ҳосил бўладиган иккиламчи металлни (металлолом) қайта ишлаш келажаги билан боғлиқ. Лекин иккиламчи металлни йиғиш ва давлатга сотиш монопо­лияси, ёки Тебинбулоқ кони эгалик ҳуқуқидаги амалиётдаги ноаниқлик­лар Ўзбекистон металлургияси келажагини тамоман қирқиши мумкин. Тўғри, ҳар қандай монополия ёмон ва эркин рақобат яхши. Лекин 60 йил аввалги воқелик шароитида яратилган корхона ва унинг мамлакатимиз саноат потенциалидаги ўрнини ҳисобга олсак, бу тезисга бундай механик ёндашув тўғри келмаслигини кўрамиз. Агар бу икки омил ўз ечимини топмаса (Тебинбулоқ конини ўзлаштириш ва иккиламчи металлни йиғиш ва қайта ишлаш монополиясининг статуси), Ўзбекистон металлургия комбинати фаолияти сурункали камомад келтирувчи амалга айланади. Корхонада ана шу икки омил асосида Қуюв-прокат ишлаб чиқарилишига асос солинган, жуда катта миқдорда хорижий ва маҳаллий инвестициялар (банклар кредитлари) жалб қилинган. Кредитлар асосий ишлаб чиқаришдан олинаётган фойда ҳисобига қопланиб борилмоқда. Агар камомад бўлса, кредитларни қайтариш ва Қуюв-прокат ишлаб чиқариш фаолиятини юргизиш перспективалари жуда мавҳум бўлиб қолади.

Иккинчидан, ҳар қандай маҳсулотнинг ички бозори ва унга бўлган умумий талабни шакллантиришда ички тармоқлар ва тармоқлараро ишлаб чиқариш ва истеъмол балансларидан келиб чиқиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш мумкин бўлган тариф ва нотариф тўсиқларни қўллаш зарур. Тариф тўсиқлари маълум миқдордагина бўлиб, уларнинг умумий таъсири импорт маҳсулоти нархини 20 фоиздан (эмпирик йўл билан топилган рақам) ортиққа оширмаслиги керак. Акс ҳолда ички монопо­лиялар юзага келиб, улар ўз шартларини бозорга сингдира бошлай­дилар. АО «Узавтомоторс», "Artel" каби квазидавлат монополистлар сиёсати биз учун сабоқ бўлиши керак.

Учинчидан, ўз хомашё базаси бўлган ва мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнаётган корхоналарни (масалан, қурилиш материаллари сано­атида) хомашё базаларини кескин ривожлантириш, бу активларни давлат ихтиёрида ушлаб туриш керак. Ваҳоланки, айниқса, қурилиш материаллари соҳасида (жумладан, цемент, арматура, ойна ишлаб чиқариш) давлатнинг ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш механизми сезилмайди. Боз устига ички логистика харажатлари жуда юқори. Хомашёни темир йўл билан ташиш, ёки маълум масофагача (80 км.гача) автомобилларда маълум харажатлар асосида ташиш имкони бўлмаган кўпгина корхоналар бугунги кунда фаолиятини тўхтатиб, реструктуризация қилиш имконият­ла­рини излаяпти. Агар бу соҳада давлатимиз ўз имкониятлари ва талабидан келиб чиқиб бу корхоналарга маълум дастур таклиф қилмаса, саноат потенциалимиз борган сари тушиб, импортга қарамлигимиз ортиб бораверади.

Тўртинчидан, саноат корхоналари баъзи саноқли ҳолатлардан ички субсидиялар ва нархларни сунъий чегара­лаш, божхона, солиқ имтиёзлари, хомашёни, энергия ва бошқа ресурсларни квотали, имтиёзли тақсимлаш каби сунъий ғоялар асосида фаолият юритмасликлари керак. Бундай корхоналар узоқ муддатларда на ички ва на ташқи бозорларда рақобатбардош бўла олмайдилар. Иқтисодиётнинг уларни фаолияти учун сарфлаган трансакцион харажатлари (бу ерда уларнинг фаолиятини юритиш учун давлат ва жамият зиммасига тушган барча харажатлар тўплами маъносида) имтиёзларни йўқ қилиш оқибатлари билан доим солиштирилиши керак. Масалан, квазидавлат монополиялари юқорида айтилган логистика ва қўшилган қиймат солиғи борасидаги устунлик доирасида фаолият юрита олмаса, уларни сақлаш харажатлари иқтисодиёт учун қимматга тушаётганини аниқлаш вақти келди.

Энг муҳими – ишлаб чиқаришни режалаштиришда энг аввало, ички бозор эҳтиёжла­рини қондириш асосий мезон бўлиши керак, чунки халқаро бозор конюнк­тураси жуда тез ўзгарувчан ва жуда кўп мамлакат, ёки кор­хона назорат қила олмайдиган, таъсир ўтказа олмайдиган кўрсаткич­ларга боғлиқ. Биз экспортга мўлжалланган иқтисодиёт яратамиз деб ички нархларни кескин кўтариб юбордик (айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун). Рақобат бўлмаган ва бўлиши қийин бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида ташқи бозорга ориентир олиш истеъмол ва саноат моллари нархлари индексларининг кескин ўсишига олиб келади. Ички бозор ҳажми ва ишлаб чиқариш имконияти нархлар балансини белгилашда асосий ориентир бўлиши керак, қолгани алмашув курси орқали бошқарилиши керак. Яъни бугунги кундаги нархлар ўсиб бориши шароитида ҳам алмашув курсининг барқарорлиги бу импортни оширувчи асосий омил бўлиб қолади.

Ва ниҳоят, ҳар бир соҳада тармоқни ривожланишига триггер бўладиган омиллар бўлади ва уларнинг синергетик таъсири назарда тутилиши керак. Масалан, металлургияни ривожлантириш учун хомашё базаси иккиламчи металл, маҳаллий темир рудаси, ёки импорт хомашё бўлиши мумкин. Лекин бирламчи металлургия металл прокати ва йирик металл конструкциялари соҳалари ривожланишига триггер бўлса, бу омиллар бирга кўрилиши керак. Ёки цемент, ойна ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш мамлакатдаги оҳак, қум, гипс ва бошқа табиатда кўп учрайдиган моддаларга боғлиқ. Бу моддалар конларининг ўзлаштирилиши айнан шу соҳалар ривожланишига туртки беради. Ёки металлургия саноатининг ривожланиши кичик ва ўрта машинасозлик, металлни қайта ишлаш саноатлари ривожига туртки беради. Биз саноатдаги барча соҳаларни баробарига кўтариш ўрнига, кам капитал маблағларни талаб қиладиган, лекин тез орада синергетик натижа бера оладиган саноат ишлаб чиқаришларига урғу беришимиз керак. Демакки, барча йирик капитал маблағларни талаб қилувчи ва импорт хомашёга асосланган лойиҳалар перспективасини янги мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш, давлатнинг катта ҳажмдаги инвестицион лойиҳалари рўйхатини камайтириш вақти ҳам келди.  

А.Абдуқодиров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори биринчи ўринбосари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатда саноат стратегиясининг аҳамияти