Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида бўлди
Олий мартабали меҳмонга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди.
Бош вазир Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.
Мажмуада қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди.
А.Бўриев, Н. Ҳайдаров ва Т.Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари