Давлат дастурида кўрсатилган чекка ҳудудлардаги ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисини кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш, экологик ноқулай ҳудудлар аҳолисига, айниқса ёши улуғ кекса онахон-отахонларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Саломатлик поезди” Тошкент – Қўнғирот – Қорақалпоғистон – Жаслиқ йўналиши бўйича Оролбўйига етиб келди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги “Саломатлик поезди” учун махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар билан бирга жойлардаги фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ушбу хайрия акцияси давомида аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларига инсонпарварлик юклари – дори-дармон, тиббиёт анжомлари, антибиотиклар ва бошқалардан иборат жами 5 миллиард сўмга яқин мурувват ёрдами берилади.

– Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат, – дейди“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон филиали директори Оразгул Ембергенова. – Бундан ташқари, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишдир.

Жорий йил 11 май кунидан ўз иш фаолиятини бошлаган “Саломатлик поезди”нинг юқори малакали шифокорлари томонидан бир ҳафта давомида ёши кекса отахон ва онахонлар, ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилалар тиббий кўрикдан ўтказилади. Жойларда махсус муассасалар, ёрдамчи мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига мурувват ёрдамлари топширилади.

Шу билан бир қаторда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувлар ташкил этилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малакали тиббий хизмат – чекка ҳудуд аҳолиси учун янада қулай