Навоий давлат педагогика институтида “Мактабгача таълимнинг ривожланиш стратегиялари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда бир гуруҳ хорижлик мутахассислар, жумладан, Филиппин, АҚШдан профессор-ўқитувчилар иштирок этган бўлса, Туркия, Германия, Россия, Финляндия давлатларидан олимлар онлайн кузатиб, илмий маърузалари билан қатнашди. 

Конференция аввалида таъкидланганидек, мамлакатимизда ёш авлодни янада соғлом, билимли ва зукко қилиб тарбиялаш мақсадида мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган олти йил давомида мактабгача таълимдаги қамров 21 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 38 фоизга етди. 2030 йилга қадар ҳар бир боланинг боғчага қатнаши, мактабни битираётган ҳар икки ўқувчининг бири эса олийгоҳда ўқиши учун саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 

– Юртимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида таълимнинг янги усул ва шаклларини ҳам танлаш имконияти яратилмоқда, – дейди институт ректори Баҳодир Собиров. – Мактабгача таълим ташкилотларининг ўқув жараёни STEAM технологияси асосида 5 та ривожлантирувчи марказ фаолияти орқали ташкил этилаётганлиги нафақат болалар фаоллиги, балки тарбиячилардан ҳам катта масъулият ва ижодкорликни талаб этмоқда. Бу каби инновациялар мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, болани мактабга сифатли тайёрлаш ва уларда болаликдан билим, изланиш, кашф этиш каби хусусият ҳамда қобилиятларни шакллантириш учун асос вазифасини ўтайди. 

Бугунги кунда олий таълимда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга оид янгидан-янги илмий тадқиқотлар олиб бориши, тизимда рақамлаштиришнинг йўлга қўйилиши, шунингдек, талабаларнинг “4+2” дастури асосида фаол педагогик амалиётга бораётганлиги олий таълим, мактабгача таълим ва мактаб таълими тизими ҳамкорлигини мустаҳкамлайди ва узлуксизлигини таъминлайди. 

– Маърузам “Инклюзив эрта болалик таълими: ўқитувчиларни тайёрлашнинг ўрни ва индивидуаллаштирилган таълим режалари”, деб номланади. Бунда мактабгача таълим муассасалари ва болалар боғчаларига эътибор қаратилиб, инклюзив эрта таълимнинг муҳимлигига урғу қаратилган, – дейди Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси, филиппинлик Бернардо Мелчор. – Эрта болалик давридаги таълим боланинг келажакдаги академик муваффақияти ва умумий ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Мактабгача таълим муассасалари ва болалар боғчаларида инклюзивликни таъминлаш ёш ўқувчиларнинг, шу жумладан, ногиронлиги ёки ривожланишида муаммолари бор болаларнинг турли эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан ўқитувчиларни тайёрлаш ва ҳар бир боланинг ўзига хос эҳтиёжларига мослаштирилган индивидуаллаштирилган таълим режаларини амалга оширишнинг ўрни катта. 

Институтни 2019-2020 ўқув йилида илк бора Мактабгача таълим магистратура мутахассислиги бўйича 5 нафар магистр битирган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 72 нафарга етди. 
Ҳозир Навоий давлат педагогика институти Мактабгача таълим йўналиши кундузги бўлимида 467 нафар талаба таҳсил оляпти. Уларнинг 183 нафари жорий йилда олийгоҳни тугатади. Сиртқи бўлимида эса 1182 нафар талаба ўқимоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Мактабгача таълим ташкилотида бир кун” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Навоий шаҳридаги 26-“Турнахон” давлат мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган ёш мутахассисларга институт мактабгача таълим кафедрасининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан педагогик ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. 

Шунингдек, мактабгача таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Мактабгача ёшдаги болаларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган платформа яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси ва “Мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимий туризми”, “Имконияти чекланган болаларни аудио манбалар ёрдамида мактабга тайёрлаш” мавзуларида стартап лойиҳалари ишлаб чиқилган. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълимнинг ривожланиш стратегиялари