Сўнгги йилларда давлат ва жамият ҳаётини рақамлаштириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ҳам фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида расмий веб-сайт ҳамда data.egov.uz порталига очиқ маълумотлар доимий жойлаштириб борилмоқда. 

Очиқ маълумотлар вазирлик сайтининг бир нечта рукнларидан ўрин олган. Булардан энг асосийлари сайт менюсидан жой эгаллаган “Очиқ маълумотлар” рукнидир. Ўз навбатида мазкур рукн ҳам икки ички, кичик рукнларга бўлинади. Яъни, очиқ йиғилишларни ўтказиш режалари, бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотларда барча учун зарур бўлган ҳисоботлар, эълонлар жойлаштирилади. Шу билан бирга мазкур рукннинг биринчисида Кенгаш йиғилишлари ҳақида ҳам хабарлар бериб борилади. 

“Фаолият” рукнида эса вазирликнинг очиқ ҳайъат мажлислари, гендер тенглиги, халқаро ҳамкорлик, коррупцияга қарши кураш, танловлар, тендерлар, ҳисоботлар, эълонлар, бўш иш ўринлари, ташқи қарз маълумотлари мавжуд. Ўз ўрнида буларнинг деярли барчаси очиқ маълумотларни ўзида жамлаган. Хусусан, танловлар, тендерлар, ҳисоботлар, эълонлар, бўш иш ўринлари, ташқи қарз рукнлари орқали барча учун қизиқарли бўлган муҳим янгиликлар эълон қилиб борилади.

Шу билан бирга вазирлик очиқ маълумотлар порталига ҳам доимий маълумотларни жойлаб боради.  

Порталдан вазирлик маълумотларини топиш учун, аввало, data.egov.uz га кириб, асосий менюнинг юқори чап томонидан жой олган ташкилотлар бўлимига кириш талаб этилади. Ташкилотлар рўйхатидан вазирликларни танлаш лозим. Шундан сўнг, навбатдаги рўйхатдан “Мактабгача таълим вазирлиги”ни танлайсиз. Ундан 25 та маълумотлар тўплами жой олган. Исталган маълумотни қидириб топишингиз мумкин бўлади. 

– Мактабгача таълим вазирлиги веб-сайтига ташриф буюрганда фойдаланувчилар ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмаслиги учун етарлича қулайлик яратилган, – дейди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева. – Хусусан, сайт барча фойдаланувчиларга мослаштирилган, дизайнда танланган ранглар сайт тузиш стандартларига мос. Сайтнинг бош менюси 7 қисмдан иборат: вазирлик, меъёрий ҳужжатлар, фаолият, таълим-тарбия, матбуот хизмати ва хизматлар. 

Очиқ маълумотлар рукнида эса очиқ йиғилишларни ўтказиш режалари, бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар жойлаштирилган.  Шунингдек, алоҳида “Ҳудудий бўлинмалар” рукнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтига ўтиш ҳаволаси қайд этилган.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим вазирлиги веб-сайти фаолияти талаб даражасидами?