Мактабдаги отишма, заҳарли алкогол ва Ой атрофидаги жанглар
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Филиппиндаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида ўқувчилар ҳалок бўлгани, Башар Асад даврида қамоқхонани бошқарган амалдорнинг АҚШда 60 йилга қамалиши, Нигерияда таркибида метанол бўлиши мумкин бўлган алкоголни истеъмол қилган 48 кишининг вафот этгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Польша бош вазири Дональд Тускнинг Россия НАТО давлатларига дрон ва ракеталар орқали ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши, Мексикада футбол учрашуви вақтида юз берган отишмада бир кишининг ҳалок бўлиши ҳамда АҚШ ҳарбийлари Ой атрофида юз бериши мумкин бўлган жанговор ҳаракатларга тайёргарлик кўриши кераклиги ҳақидаги баёнотлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, ЎзА