Мактаб ўқувчиси сумкасидан тўппонча топилди
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг кўрсатмаси асосида жорий йил 28-29 апрель кунлари барча умутаълим муассасаларида Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тиғ” ва “Давомат” профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.
Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида айрим мактаб ўқувчиларининг сумкаларида таълимга дахлдор бўлмаган буюмлар ҳам борлиги аниқланди. Жумладан, шаҳардаги 39-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси сумкасида газ балон асосида ишлатиладиган тўппонча олиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Зариф Комилов, ЎзА