ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 95-умумтаълим мактаби қошида тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, илм масканининг 15 нафар 10-11 – синф ўқувчилари устоз – шогирд анъанаси доирасида тажрибали чевар Феруза Ҳафизбоевадан касб сирларини ўрганиб келмоқда. 

Таълимдан ўзлари қизиққан соҳага интеграция қилинган ушбу ёшлар ҳунар орқали ойига 2,5 – 3 миллион сўмдан ортиқ даромадга ҳам эга бўлмоқда. 

[gallery-24455]

Аҳамиятлиси, қизлар томонидан тикилаётган кийим – кечак юқори даражадаги сифат, ўзига хос дизайн, бежирим ва нозиклиги билан ажралиб туриб, водий вилоятлари, воҳаю, Самарқанд, Тошкентда ҳам харидоргир. Ҳатто ҳозирда қўшни Тожикистондан 15 минг дона ўқувчилар кўйлаги ва қишки курткалар учун буюртма олинган. 

Бу каби ташаббуслар ёш авлодни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ўқувчилари яратаётган маҳсулотлар қўшни мамлакатларда ҳам харидорларга эга